Москва яқинида енгил самолёт автомобил йўлига қўнди

© Sputnik / Евгений Филиппов / Медиабанкка ўтишЯрославск шоссесида енгил самолёт авария ҳолатида қўнди
Ярославск шоссесида енгил самолёт авария ҳолатида қўнди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки кишилик кичик самолёт Москва яқинида Ярославск шоссесига авария ҳолатида қўнишга мажбур бўлди. Ҳозир ушбу самолётга ким учишга рухсат берганлиги ва ҳодисанинг бошқа тафсилотлари тергов қўмитаси томонидан текширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Кеча, 23 январ куни икки кишили енгил самолёт  Москва вилоятининг Ярославск шоссесига авария ҳолатида мажбурий қўнган, РИА Новости Фавқулодда хизматлар хабарига асосан.

Авария сабабларидан бири – совуқ об-ҳаво туфайли двигател музлаб нотекис ишлаши бўлиши мумкин.

“Бугун Ярославск шоссесининг 63 километрида кичик самолёт авария ҳолатида қўнишга мажбур бўлган. Авариянинг дастлабки сабаби – двигател ишдан чиқиши”, — деди Фавқулодда хизмат ходими.  

Ушбу ҳодиса натижасида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Трассада автомобил ҳаракатига зарар етмаган ва халал берилмаган.

“Маълумотларга кўра, самолёт эгаси хусусий шахс. Учувчи самолётни жуда эҳтиёткорлик билан, трассани бўлувчи чизиққа қўндирган, самолётнинг ўзидан бошқа бирорта ҳам транспорт воситаси зарар кўрмаган”, — дейилган ҳуқуқни сақлаш органлари хабарда.

“Бундай ёмон об-ҳавода енгил самолётда парвоз қилиш учун буткул ахмоқ бўлиш керак. Фақатгина бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким зарар кўрмаган. Қизиқ, учиш учун қандай зарурат бўлган экан”, — деди сенатор Франц Клинцевич РИА Новостига берган шарҳида.

Федерация Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, сенатор Франц Клинцевич ушбу самолётга ким учишга рухсат берганлигини ва самолёт парвоз олдидан техник назоратдан қандай ўтказилганлиги ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан жиддий текширилиш кераклигини таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0