СУ-24 бомбардимончи самолёти. Архив сурат

Су-24 АҚШ ҳарбий кемасига намойишкорона "ҳужум” қилди

326
(Янгиланган 11:06 14.04.2016)
Россия ҳарбий самолётлари ва вертолётлари Болтиқ денгизида қурол-яроғсиз АҚШ эсминецига жуда яқин учиб ўтиўди. Ушбу ҳодисалар видео ва фотокамераларга суратга олинди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Россиянинг Су-24 бомбардимончиси ва Ка-27 вертолётлари Болтиқ денгизида сузиб кетаётган АҚШнинг Donald Cook эсминеци ёнидан учиб ўтди. Ҳарбийлар воқеа видеолавҳасини намойиш этди.

АҚШнинг кичик ҳарбий кемаси Болтиқ денгизининг халқаро қисмида ўқув-машғулотлари олиб бораётган вақтда, Россия ҳарбий самолётлари ва вертолётлари қурол-яроғсиз бир неча марта унинг ёнидан учиб ўтди. Воқеа шу ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари бўлиб ўтди.

“Россия самолёти кемага “намойишкорона ҳужум” қилди ва бизнинг рус ва инглиз тилида хавфсизлик ҳақида огоҳлантиришларимизга эътибор бермади”, — деди EUCOM.

Намойиш этилган видеолавҳада АҚШ ҳарбийларининг бири "у кема палубасидан пастда учиб ўтмоқда" деб бақирмоқда.

Россия томони воқеага изоҳ бермади. Кейинроқ АҚШ ушбу видеони намойиш қилди.

 

326