Хован қабристонидаги муштлашувнинг 7 иштирокчиси Россиядан чиқариб юборилди

© AFP 2023 / VASILY MAXIMOVХован қабристони. Оммавий муштлашув рўй берган жойдан сурат
Хован қабристони. Оммавий муштлашув рўй берган жойдан сурат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан сал олдин Москва шаҳар Щербинский суди Хован қабристонидаги оммавий муштлашувнинг 20 иштирокчисини майда безориликда айблаб, 15 суткага ҳибсга олгани ҳақида хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Москва шаҳар Щербинский суди Хован қабристонидаги оммавий муштлашувда иштирок этган 7 нафар Тожикистон фуқароларини Россиядан чиқариб юборди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Москвадаги Хован қабристонида оммавий муштлашув рўй берди. - Sputnik Ўзбекистон
Хован қабристонидаги оммавий муштлашув тафсилотлари
"Якшанба куни миграция қонунчилигини бузганликлари учун жами 7 нафар Тожикистон фуқаролари Россиядан чиқариб юборилди. Уларнинг барчаси Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашув вақтида қўлга олинган эди”, — деб хабар қилди суд матбуот-котиби Светлана Бехтина.
Бундан сал олдин Москва шаҳар Щербинский суди Хован қабристонидаги оммавий муштлашувнинг 20 иштирокчисини майда безориликда айблаб, 15 суткага ҳибсга олгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0