GTA бандаси иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 8 августда бўлади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишGTA бандасини қўлга олиш
GTA бандасини қўлга олиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асосан Ўрта Осиё мамлакталари фуқароларидан ташкил топган, 17 кишининг ўлимида айбланаётган, GTА бандаси иши бўйича тергов давом этмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Москва вилояти суди 8 августда “GTA бандаси” иши бўйича гувоҳларни сўроққа чақиришни бошлайди. Ушбу иш юзасидан Жиноят кодексининг қотиллик, ноқонуний қурол сақлаш ва босқинчилик бандлари бўйича иш қўзғатилган, Sputnik Таджикистан хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, 2012-2014 йилларда Москва вилоятида бир неча даҳшатли қотилликлар бўлиб ўтган эди. Ушбу жиноятлар М-4 “Дон” трассаси яқинида содир бўлгани ва уларнинг кечиши  GTA компьютер ўйинига ўхшаш бўлгани учун халқ орсида ушбу гуруҳ “GTA бандаси” деб ном олган эди.

“Кейинги мажлис 8 ва 10 август кунлари бўлиб ўтади. Гувоҳларга саволлар берамиз ва жиноят ишининг дастлабки эпизодлари билан танишишни бошлаймиз”, — деди судя Наталья Валикова.

Бугунги кунда 9 нафар жиноятчи ҳибсга олинган— Хазратхон Додохонов, Холик Субханов, Анвар Улугмурадов, Фазлитдин Хасанов, Шерозджон Кодиров, Мирзомавлон Мирзошарипов, Абдумуким Мамадчонов, Умар Хасанов и Зафарджон Гулямов.

Уларнинг ҳар бири, қилмишига яраша, босқинчилик, қотиллик, ноқонуний қурол таёрлаш ва сақлашда айбланмоқда. Қонунга кўра уларнинг ҳар бирига давлат адвокатлари ажратилган.

Теров қўмитаси хабарига кўра, 2012 йилнинг март ойида Ибайдулло Субханов Москва вилоятида жиноий гуруҳ ташкил қилган. Ушбу гуруҳга Ўрта Осиёнинг 15 фуқароси кирган.  Гуруҳ аъзолари ўз бошлиғига сўзсиз итоат этган. 2012 – 2014 йиллар давомида Москва вилояти ҳудудида гуруҳ томонидан 15та босқинчилик  уюштирилган. Босқинчилик вақтида 17 киши ўлдирилган 2 киши  қочишга муваффақ бўлган.

Жиноятлар одатда, бир хил тартибда бўлиб ўтган: тўда тунда ўзлари ясаган михлар ёрдамида йўлдан ўтаётган автомобилларнинг балонини тешган. Машина тўхтаганидан кейин эса улар одамларни ўлдириб уларнинг мол мулкини ўғирлаган.

Гуруҳ бошлиғи қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатган ва йўқ қилинган. Яна беш собиқ гуруҳ аъзослари Россия ҳудудидан қочиб кетишга муваффақ бўлган. Уларнинг жиноятлари бўйича алоҳида жиноий иш очилган ва уни ўрганиш давом этмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0