Чегарачилар хизматда. Архив сурат

Қирғизистон ўзбек дипломатларини қўлга олинган милиционер ёнига қўймаяпти

609
(Янгиланган 11:26 22.08.2016)
Ўзбекистон фуқаросини қўлга олиш билан боғлиқ ҳодиса 13 август куни Косонсой сув омбори ҳудудидаги туманда юз берган.

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Қирғизистон расмийлари, уларга қайта-қайта мурожаат қилинганига қарамай, шу вақтга қадар Қирғизистон куч ишлатиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси А. Тожибоев ёнига ўзбек дипломатларини қўймаяпти, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига вазият билан яхши таниш манба.

Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаш билан боғлиқ ҳодиса Косонсой сув омбори ҳудудидаги туманда, 13 август куни рўй берган.

Қирғизистон ИИВ "Чаён" махсус кучлари отряди қурол билан таҳдид қилган ҳолда Ўзбекистон республикасига тегишли сув хўжалиги объектини қўриқлаётган Косонсой ИИББ ходимини қўлга олган ва ўз ҳудудига мажбуран олиб кетган.

"Ўзбекистон томон ҳозирга қадар ўз фуқаросининг саломатлиги, ушалб туриш шароити ва ҳолати ҳақида хабардор эмас. Қирғизистон расмийлари қабул қилинган умумхалқаро муносабатлар амалиёти, халқаро ҳуқуқ нормалари, инсонийлик тамойилларини писанд этмасликларини яна бир боркўрсатиб ўтдилар", — дея таъкидлади манба.

609