Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси. Архив сурат

Қирғизистонда яширин террорчилик гуруҳи етакчиси қўлга олинди

79
(Янгиланган 12:50 24.08.2016)
Қирғизистон пойтахтида махсус операция чоғида 24 ёшли эркак қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари яширин террорчилик гуруҳи етакчисини қўлга олдилар деб хабар берди қўмита матбуот хизмати, Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Операция Бишкекдаги Первомайский суд туманида ўтказилди. 24 ёшли О.И.нинг ёнидан Макаров тўппончаси, РГД-5 гранатаси, портловчи қурилмани ҳаракатга келтирадиган симлар, 5,45 ва 9 миллиметрли ўқлар ҳамда жиҳодчиликка оид электрон материаллар ва учта уяли телефон ашёвий далил сифатида олинган, дейилади қўмита хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, хавфсизлик қўмитаси ходимлари тезкор қидирув тадбирларини давом эттиришмоқда.

79