Pokemon Go. Архив сурат

Японияда Pokemon Go сабабли инсон ҳалок бўлди

52
(Янгиланган 18:02 24.08.2016)
Япония полицияси автомобил ҳайдаб кетаётиб Pokemon Go ўйнаши оқибатида икки кампирни уриб юборган ҳайдовчини ҳибсга олди. Қариялардан бири вафот этган.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Япония полицияси автомобил ҳайдаб кетаётиб  Pokemon Go ўйнаши оқибатида икки кампирни уриб юборган ҳайдовчини ҳибсга олди. Қариялардан бири вафот этган, деб хабар беради РИА Новости Киодо агентлигига асосланиб.

Полициянинг маълум қилишича, Токусима шаҳрилик 39 ёшли фермер Кэндзи Гоо машина миниб кетаётиб смартфонида машҳур Pokemon Go ўйинини ўйнаганига иқрор бўлган. У 23 август куни йўлни кесиб ўтаётган икки кекса аёлни уриб юборган. Аёллардан бири жиддий жароҳат олган, иккинчиси эса вафот этган.

Киодонинг маълум қилишича, бу Японияда покемон овловчининг айби билан инсон ҳалок бўлган илк воқеадир.

52