Кпп. Архив сурат

Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтган қирғизистонликлар ушланди

245
(Янгиланган 20:10 24.08.2016)
Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний равишда ҳаракатланган қирғизистонликлар маҳаллий милиция бўлинмасига олиб келинди, уларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Наманган вилояти ИИБ ходимлари 22 август куни вилоятнинг Чортоқ туманида жойлашган Унгор-Тепа тепалигида паспорт режими текширувини ўтказдилар, деб маълум қилинди Ўзбекистон ИИВда Sputnik мухбирига.

Текширув жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний равишда бўлган Қирғизистон фуқаролари, Қирғизистон радиореле станцияси ходимлари А.Урманов, Ж.Ташматов, У.Ералиев ва Н.Усупбаевлар қўлга олинди.

Қонунбузарлар маҳаллий милиция бўлимига олиб келинди, уларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади.

"Таъкидлаш лозимки, илгари эришилган икки томонлама келишувларга қарамасдан, Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органлари беш ойдан ортиқ вақт давомида Наманган вилояти Косонсой тумани Ўрта-Тўқай аҳоли масканига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа зарур маҳсулотларни ўтказмасдан маскан аҳолисини қамалда ушлаб турибди", — таъкидланди ИИВ томонидан.

Бундан ташқари, Косонсой сув омборини қўриқлаш бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётган Косонсой туман ички ишлар бўлими ходими Қирғизистон куч тизимлари томонидан ноқонуний қўлга олинган ва ушбу мамлакат ҳудудида ўн кундан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган.

245