Бишкек. Архив сурат

Бишкекдаги портлашни ҳудкуш-террорчи амалга оширган

291
"Ҳудкуш-террорчи ҳалок бўлган. Элчихона соқчилари жароҳатланган. Улар Қирғизистон фуқаролари”, - дейилади хабарда.

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков Бишкекдаги Хитой элчихонаси ҳудудидаги портлашни ҳудкуш-террорчи амалга оширганини билдирди, деб хабар беради РИА Новости.

Бишкек шаҳрининг жанубий қисмида портлаш юз берди. Архив сурат
© Sputnik/ Эркин Алымбеков
Портлаш ХХР элчихонаси биноси дарвозаси олдида маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10да содир бўлган. Республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, воқеа жойида бир кишининг жасади топилган, элчихонанинг икки ходими яраланган.

"Ҳудкуш-террорчи ҳалок бўлган. Элчихона соқчилари жароҳатланган. Улар Қирғизистон фуқаролари”, — дейилади хабарда.

291