Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропорт

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари Истанбулга 9,5 млн $ олиб киришга уринишди

353
Пулларнинг келиб чиқиш манбаси ва уларни олиб келиш мақсади аниқланмоқда

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўтган жума куни кечқурун Истанбулдаги Отатурк номидаги халқаро аэропортга учиб келган хориж фуқаролари декларацияда кўрсатилмаган 9,5 миллион доллар пул билан қўлга олиндилар, деб маълум қилди Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бор.

Дастлабки маълумотга кўра, қўлга олинган етти кишидан икки нафари курьерлик хизмати билан шуғулланган.

Барча ҳибсга олинганлар Истанбул хавфсизлик бошқармасининг молиявий жинотяларга қарши кураш бўлимида сақланмоқда. Пулларнинг келиб чиқиш манбаси ва уларни олиб келиш мақсади аниқланмоқда.

Туркияда ноқонуний молиявий операциялар ва жиноий йўл билан топилган пулларни легализация қилишга қарши кураш олиб борилиши доирасида юқоридаги шахслар қўлга олинган.

353
В Ташкенте водитель автобуса насмерть сбил пенсионерку

Тошкентда автобус ҳайдовчиси 57 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди

89
Чилонзор туманида автобус ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида автобус уриб юборган аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 19 январь куни тахминан соат 09.15 ларда Байналминал кўчасида рўй берган. “Midibus SAZ/NP-37” русумли микроавтобус ҳайдовчиси 36 ёшли А.Х. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни уриб юборган.
Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

89
Теглар:
ЙТҲ, Чилонзор тумани, Тошкент
СИЗО

Андижонда эркак сўкинган қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирди

238
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Д.Б ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Андижонлик эркак қўшнисини сўкингани учун кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 14 январь куни кечки вақт юз берган.

Соат 20:30ларда қўшниси Д.Б.ни баланд овозда ҳақоратли сўзлар билан сўкканлиги сабабли Д.Б ва И.Д ўзаро жанжаллашган. Жанжал  оқибатида кетмон билан И.Д.нинг жағ соҳасига бир марта уриб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Д.Б ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Содир этилган жиноятни Балиқчи туманида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига таъсирчан усулларда етказиш мақсадида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди.

238
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису

Мирзиёев: янги Ўзбекистонни барпо этиш устунларидан бири - кучли маънавиятдир

112
Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.

 

112