Фидель Кастро, архив сурат

Фидель Кастро вафот этди

552
(Янгиланган 14:36 26.11.2016)
Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 90 ёшида вафот этди

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 90 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри Франс Прессга таянган ҳолда. Фидель Кастронинг оламдан ўтгани ҳақида, шунингдек, Куба миллий телевидениесида ҳам хабар қилинди, деб ёзган нашр.

"Куба инқилоби етакчиси бугун кечқурун 22.29да вафот этди", — деб хабар қилган Рауль Кастро давлат телевидениеси орқали. Унинг сўзларидан Франс Пресс агентлиги иқтибос келтирган.

Куба етакчиси, Фидель Кастронинг укаси Рауль Кастронинг сўзларига қараганда, Фидель Кастронинг жасади шанба куни кремация (махсус печда мурдани куйдириш, таҳр.) қилинади.

Фидель Кастронинг бевақт ўлими юзасидан давлат раҳбарлари, сиёсатчилар ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини ёзиб қолдиришмоқда.

"Фидель Кастро дунёни ўзгартира олган буюклардан бири эди. Дунё уни унутмайди", — деб ёзган россиялик сенатор Алексей Пушков ўзининг Твиттердаги микроблогида.

Куба инқилобчиси, давлат ва сиёсат арбоби Фидель Кастро 1926 йилнинг 13 августида дунёга келган. 1976 йилнинг декабридан бошлаб Куба Давлат йиғини ҳамда Вазирлар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

2006 йилнинг 31 июлида соғлиғи ёмонлашгани туфайли Давлат йиғини ва Вазирлар кенгашидаги ваколатларини укаси Раул Кастрога топширган эди.

552
Двое задержаны при приготовлении наркотическо средства

Қабристон ёнида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди

373
Икки йигит Юқори Чирчиқ туманидаги қабристон ёнида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётган вақтда ушланди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 27 июнь куни Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари “Қора дори-2020” тадбирини ўтказган. Унда 22 ёшли Б.Ш. ва С.И.лар Юқори Чирчиқ тумани Балиқчи маҳалласидаги қабристон ёнида жойлашган дала майдонида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётгани аниқланган.

Судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, олинган  модда гиёҳвандлик воситаси. У вазни 1506 грамм бўлган марихуана. 

Тергов ҳаракатлари давомида Б.Ш. ва С.И.лар ушбу  гиёҳвандлик воситасини ўзлари бир ҳафта давомида истеъмол қилишлари учун тайёрлаётганликлари аниқланган.

Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

373
Теглар:
гиёҳванд моддалар, Тошкент вилояти

Жиззахда даҳшатли ЙТҲ: икки киши қурбон бўлди, уч нафари реанимацияда

554
"Нексия" ҳайдовчиси автомобиль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Damas" билан тўқнашган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Жиззахда юз берган даҳшатли авария оқибатида икки киши вафот этди, уч нафари эса жонлантириш бўлимига тушди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Хабарда айтилишича, йўл транспорт ҳодисаси Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Оқтом МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 "Ғаллаорол-Ўсмат" йўлининг 40 километрида юз берган.

"Nexia" ҳайдовчиси Ғаллаорол йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, автомобиль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Damas" билан тўқнашган.

Оқибатда, "Damas" йўловчилари 42 ёшли Э.С., ва 47 ёшли Ш.Э.лар тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

"Nexia" ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчилари Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

554
Во всех исторических объектах Самарканда установлены дезинфицирующие тунели.

Сўров якунлари: россиялик туристлар Ўзбекистонга бўлган парвозлар билан қизиқмоқда

15
Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Уларнинг аксариятини МДҲ шаҳарларига, жумладан, Тошкент ва Самарқандга бўлган парвозлар қизиқтирмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Бу ҳақда РИА Новости OneTwoTrip онлайн-сервис тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Компания ходимлари ижтимоий тармоқда сўров ўтказишган, унда 1706 киши иштирок этган. Россияликлардан келажакда халқаро парвозлар тикланиши билан улар чет элда дам олишга тайёргарлик кўраётгани ёки йўқлиги ҳақида сўралган.

Сўровда иштирок этганларнинг 31 фоизи улар албатта бормоқчи бўлган мамлакат, шаҳар ва диққатга сазовор жойлар рўйхатини тузган. 33 фоизи бошқа мамлакатларга саёҳат учун пул ажратиб қўйган. Респондентларнинг 48 фоизи чипталар нархини диққат билан кузатишини айтган.

OneTwoTrip маълумотларига кўра, уларнинг энг кўп мижозлари Москвдан Тошкент ва Самарқанд (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон), Ўш ва Бишкек (Қирғизистон), Ереван (Арманистон), Боку (Озарбайжон), Истанбул (Туркия) ва Минск (Беларусь)га бўлган парвозлар билан қизиқишган.

15