Тез тиббиё ёрдам машинаси, архив сурат

Остонадаги мактабларнинг бирида ўсмир ўлик ҳолатда топилди

258
14 яшар мактаб ўқувчисининг ҳалокати ҳақидаги хабар пайшанба куниёқ тарқалиб кетган бўлса-да, аммо расмий ташкилотлар бу борада изоҳ беришга шошилмадилар

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида жойлашган мактабларнинг бирида ўсмир нобуд бўлди, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.

Бу ҳақда нашрга шаҳар ички ишлар департаменти матбуот-хизмати раҳбари Софья Килишбекова хабар қилган.

Килишбекованинг сўзларига кўра, саккизинчи синф ўқувчиси, 2002 йилда туғилган ўсмир Остонадаги №59 мактабда ўлик ҳолатда топилган.

30 ноябр куни соат тахминан 13:00да ўқув синфида топилган жасадда ҳеч қандай зўрвонлик излари аниқланмаган.

айни вақтда ўлим ҳолати юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суд-тиббий экспертиза ўтказилиши белгиланган.

Тергов доирасида полиция ходимлари бирон-бир изоҳ бермаяпти.

258
Теглар:
полиция, экспертиза, Остона, ўлик, мактаб, Қозоғистон
Скорая медицинаская помощь, архивное фото

Наманганда "Нексия" ҳайдовчиси 6 яшар қизалоқни уриб юборди, норасида ҳалок бўлди

110
Ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган қизалоқни уриб юборган. Натижада, пиёда Д.Ахмадалиева тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Наманганда автоҳалокат оқибатида 6 ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 24 сентябрь куни кундузи рўй берган.

"Косонсой-Наманган" йўлининг 1 километрида "Нексия" русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда 6 ёшли қизалоқни уриб юборган.

Натижада, пиёда Д.Ахмадалиева тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур модда ҳайдовчининг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини кўзда тутади.

 

110
Продажа украшений. Архивное фото

Жиззахда фуқаро собиқ хотини ва қайнонасининг 267 минг долларини тунашни уюштирди

181
Ниқоб таққан йигитлар жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Уларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Жиззах шаҳрида фуқаро ўзининг танишлари билан собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонасини тунашни уюштирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Босқинчилик 12 сентябрга ўтар кечаси соат 3.30ларда Халқобод маҳалласида содир этилган. 3 нафар ниқоб таққан йигитлар 48 ёшли Ф.М.нинг уй деворидан ошиб кирган. Жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Босқинчилар жабрланувчиларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

Улар уйдаги темир сейфни бузиб, 207 минг доллар, 3 дона тилла билакузук, 5 дона тилла узук, 2 дона тилла зирак, 2 дона тилла занжирни олиб чиқиб кетишган. Ф.М.га етказилган зарар 267 минг долларни ташкил қилди.     

Жабрланувчи бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган ва тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Жумладан, пул ва тилла буюмлар борлигидан хабардор кишиларнинг жиноят рўй берган вақтда қаерда бўлганлиги аниқланди. Тилла тақинчоқлари сотилиши мумкин бўлган жойларга эътибор қаратилди. Ҳудуддаги видеокамералар тасвирлари ўрганилиб, муқаддам судланганлар, жиноятга мойил шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.

Натижада турар жойда пул ва тақинчоқлар сақланаётганлигини Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар даҳасида яшовчи 24 ёшли А.Х. яхши билгани аниқланган. Чунки у жабрланувчининг катта қизи билан бир муддат шаърий никоҳ асосида яшаган.

Собиқ куёв билан унинг тўрт нафар шериклари қўлга олинган. Аниқланишича, уларнинг барчаси муқаддам судланган. Босқинчиликда Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида яшовчи 27 ёшли С.Х., унинг 26 ёшли қўшниси Ш.Р., Тошкент вилояти Зангиота тумани “Назарбек” ҚФЙда яшовчи 25 ёшли А.А. ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида яшовчи, 25 ёшли А.У.лар иштирок этган.

Айбланувчилар ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

181
Монеты России

МБ Ўзбекистон халқаро захиралари қанчани ташкил қилишини маълум қилди

222
Ўзбекистон халқаро захиралари 2020 йил бошига нисбатан 5,4 миллиард АҚШ долларига ошиб, 1 сентябрь ҳолатига 34,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Ўзбекистон халқаро захиралари бўйича маълумот Халқаро валюта жамғармаси томонидан тасдиқланган методологияга мувофиқ шакллантирилади. Ушбу маълумотлар Марказий банк томонидан мунтазам равишда эълон қилинади.

Захиралар таркибига монетар олтин, чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, ХВЖнинг маблағ жалб қилишга доир махсус ҳуқуқлари ва захира позицияси ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ халқаро захиралар таркибига киритиладиган бошқа активлар киритилади.

Ўзбекистон халқаро захиралари 2020 йил бошига нисбатан 5,4 млрд. АҚШ долларига ёки 19 фоизга ошиб, 1 сентябрь ҳолатига 34,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

2020 йил бошидан COVID-19 падемияси оқибатида жаҳон иқтисодиётида инқирозли ҳолатларнинг кузатилиши олтин нархининг 30 фоизгача кескин ошишига сабаб бўлиб, август ойида ўзининг тарихий энг юқори даражасига етди. Олтин нархларидаги бундай кескин ошиш суръати фақатгина 2008 йилдаги молиявий инқироздан кейинги даврда кузатилган.

Мазкур қулай шароитдан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан август ойининг ўзида 2,5 млрд. АҚШ доллари миқдорида олтин экспорти амалга оширилган. Таъкидлаш жоизки, бунда халқаро захиралар таркибидаги олтин миқдорининг камайиши билан бир вақтнинг ўзида валюта активларининг мос равишда ошиши кузатилади. Бу каби амалиёт захираларнинг умумий ҳажми ўзгаришига таъсир қилмайди.

2020 йилнинг ўтган 8 ойи таҳлил қилинадиган бўлса, Марказий банк томонидан 5,8 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги олтин экспорти амалга оширилди. Мазкур валюта тушумининг асосий қисми мамлакатимизда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларга тижорат банклари орқали валюта биржаси савдоларида сотилади.

Қонунчиликка мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси халқаро захираларини тўлдириш учун давлатнинг олтин сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширадиган давлат идораси бўлиб, мамлакатда ишлаб чиқариладиган олтиннинг асосий харидори ҳисобланади.

Марказий банк томонидан ишлаб чиқарувчи корхоналардан олтинни ҳарид қилишда тўловлар олтиннинг жаҳон бозорларидаги ўртача нархидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда миллий валютада тўлаб берилади. Ўз навбатида, мазкур маблағлар корхоналар томонидан бюджет олдидаги мажбуриятларни бажаришга ҳамда ишлаб чиқариш ва инвестицион фаолиятини амалга оширишга йўналтирилади.

Бунда Марказий банк томонидан олтиннинг миллий валютада сотиб олиниши иқтисодиётда пул массасининг ошишига ҳамда инфляция даражаси ўсиши хавфининг кучайишига таъсир этиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, 2017 йил сентябрь ойидан бошлаб пул-кредит сиёсатининг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги ролини ошириш мақсадида Марказий банк валюта бозорида “нейтраллик” тамойиллари асосида иштирок этади.

“Нейтраллик” тамойилига кўра, ишлаб чиқарувчи корхоналардан сотиб олинган олтин эквивалентидаги валюта маблағлари Марказий банк томонидан ички валюта бозорига йўналтирилади. Бунда қимматбаҳо металларни сотиб олиш натижасида муомалага чиқарилган пул маблағларининг иқтисодиётдаги пул-кредит шароитига таъсирини стерилизация қилиш мақсадида валюта сотиш ҳисобига муомаладан қайтариб олинади. Олтин ишлаб чиқарувчи давлатларда мазкур принципга амал қилиниши пул-кредит сиёсатининг таъсирчанлигини ошириш ва инфляциянинг жиловланишида муҳим аҳамият касб этади.

"Нейтраллик" тамойилининг қўлланилиши натижасида халқаро захиралардаги монетар олтиннинг улуши деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Жумладан, олтиннинг улуши 2018 йил 1 январь ҳолатига 50 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига 54 фоизга етди, дейилади хабарда.

222