Тошкентда юз берган даҳшатли авария

ТАТУ талабаси даҳшатли ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

1513
(Янгиланган 11:58 02.12.2016)
1 декабрь куни Тошкент шаҳрида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, ҳодиса натижасида ҳайдовчи - ТАТУ талабаси ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Тошкент марказида рўй берган даҳшатли авария оқибатида ТАТУ талабаси ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Новости Узбекистана нашри.

Нашрдаги маълумотларга қараганда, автоҳалокат Амир Темур шоҳ кўчаси, Тошкент телеминораси қаршисида, соат 21:00 атрофида содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси пиёданинг эҳтиётсизлиги сабаб келиб чиққан. Йўл юзига тўсатдан чиқиб қолган беэътибор пиёдани уриб юбормаслик учун Lacetti ҳайдовчи автомобиль рулини бошқа тарафга бурган ва йўл четидаги дарахт билан тўқнашган. Катта тезликда келаётган автомобиль дарахтга келиб урилиши натижасида таниб бўлмас ҳолатга келиб қолган.

Машинани бошқариб келаётган 22 ёшли ҳайдовчи эса воқеа жойининг ўзида вафот этган. У Тошкент давлат ахборот технологиялари университети талабаси экани айтилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Lacettiда ҳайдовчидан ташқари бошқа йўловчи ҳам бўлган. У оғир аҳволда шифохонага етказилган.

1513
Теглар:
Тошкент, авария, ҳалок бўлди, талаба, ТАТУ, ЙТҲ, авария, ҳодиса, талабалар, Ўзбекистон
Автомобильное движение в городе

Навоийда 10 ёшли бола ҳайдаётган “Матиз” тўхтатилди видео

367
Маст ота ўз айбини яшириш, жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида 4-синфда ўқийдиган фарзандини машина рулига ўтқазган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўтказилган рейд давомида ЙҲХББ ходимлари “Матиз” автомобили бошқаруви 10 ёшли болакайда эканига гувоҳ бўлишди.

Боланинг сўзларига кўра, у машина бошқарувини маст отасининг кўрсатмасига биноан қўлга олган.

“Спиртли ичимли таъсири остида бўлган ота ўз айбини яшириш, жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида 4-синфда ўқийдиган фарзандидан қалқон сифатида фойдаланганига нима дейсиз?”, - дейилади ЙҲХББ тайёрлаган лавҳада.

Ушбу фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилган.

367
Доллары США

Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди

370
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва  399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

370

Ҳайдовчиликка ўқиётган шахсларнинг давомати онлайн назорат қилиниши мумкин

84
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганларнинг давомати ва ўқув жараёнини онлайн назорат қилиш йўлга қўйилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. 

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

84
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси