Ханти-Мансийск автоном округида рўй берган даҳшатли фожиа, архив сурат

Россиядаги даҳшатли ЙТҲда ҳалок бўлган қизнинг жасади Тошкентга олиб келинди

1155
Россиянинг Ханти-Мансийск округида рўй берган ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Жабрланганлар орасида икки нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мавжуд бўлиб, Эргашева Зулфия Сарвар қизи мудҳиш ҳодиса натижасида ҳалок бўлган, Эргашева Гавҳар Сарвар қизи эса оғир аҳволда Ханти-Мансийск шаҳрининг неврохирургик шифохонасига ётқизилган

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, вазирлик Россиянинг Ханти-Мансийск округида ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси жасадини олиб келиш ишлари ташкиллаштирмоқда.

Жорий йилнинг 4 декабр куни (Москва вақти билан) соат 14:40 да, Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск округида "Тюмен-Ханти-Мансийск" йўналишининг 926 километрида муайян рейс бўйича қатновчи автобус иштирокида, икки енгил ва икки юк автомобилларининг тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Автобусда 34 нафар йўловчи бўлган.

ЙТҲ оқибатида 22 киши жабрланиб, 12 киши ҳалок бўлган. Жабрланганлар орасида икки нафар 2001 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мавжуд бўлиб, Эргашева Зулфия Сарвар қизи мудҳиш ҳодиса натижасида ҳалок бўлган, Эргашева Гавҳар Сарвар қизи эса оғир аҳволда Ханти-Мансийск шаҳрининг неврохирургик шифохонасига ётқизилган.

Жорий йилнинг 7 декабр куни Россия Федерациясининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида Ханти-Мансийск округидаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси З.Эргашованинг жасадини (марҳумнинг отаси С.Эргашев ҳамроҳлигида) Тошкент шаҳри аэропортига олиб келиниши ташкиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари К.Арипов бошчилигида, тегишли вазирлик идоралар билан биргаликда марҳумнинг танасини дафн жойига (Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Сусам ҚФЙга) етказиб бериш чоралари кўрилади.

1155
Теглар:
автоҳалокат, Россия, мусобақа, гимнастикачи, авария, Сарвар Эргашев, Гавхар Эргашева, ХМАО, Россия