Ташландиқ жой, архив сурат

ОАВ: Намангандаги ертўлада бедарак йўқолган болалар яшаётгани аниқланди

1090
Қўқон шаҳри, Чуст, Поп, Андижон ва Гулистон туманидан бўлган 13-14 яшар бедарак йўқолган болалар Намангандаги қурилиши битмаган уй ертўласида яшаб юргани маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Наманганда жойлашган ертўлада бедарак йўқолган болалар яшаётгани аниқланди, деб хабар қилмоқда кун.уз нашри "Постда" газетасига таянган ҳолда.

Хабарда таъкидланишича, Қўқон шаҳри, Чуст, Поп, Андижон ва Гулистон туманидан бўлган 13-14 яшар бедарак йўқолган болалар Намангандаги қурилиши битмаган уй ертўласида яшаб юришгани маълум бўлган. Маълумотга кўра, улар ертўлада 6-7 ой давомида яшаб келишган.

"Наманган вилояти ИИБ капитани Д. Худойбердиевнинг айтишича, сўнгги пайтларда бошқа вилоятлардан келиб қолган вояга етмаганлар кўпайган, улар тиланчилик ва ўғрилик билан шуғулланиб, тунлари ертўла ва хиёбонлардан паноҳ топмоқда.
Жорий йил давомида биргина Наманган шаҳридаги ертўлалардан 400 нафардан ортиқ киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг асосий қисмини вояга етмаган болалар ташкил этади", — деб таъкидланган хабарда.

1090
Теглар:
бедарак йўқолганлар, қаровсиз болалар, ертўла, Наманган, ташландиқ жой

Қўқонда банк ходими мижознинг миллиардларини олиб, Ўзбекистондан қочиб кетди

684
Фирибгар катта миқдордаги маблағни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олган, бир қисмини таниш аёлига берган.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Қўқонда банк ходими ишонувчан мижознинг миллиардлаб сўмини қўлга киритди ва сўнгра загранпаспорт олиб, Ўзбекистонни тарк этди. Ҳозирда фирибгар қидирувда, деб хабар бермоқда  Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Тергов ҳаракатлари жараёнида маълум бўладики, воқеа 2020 йилнинг июль-декабр ойлари оралиғида содир бўлган.

"Агра банк Қўқон шаҳри филиали"  ходими - 31 яшар Ҳусанжон Т. банк мижози бўлган таниши - 38 ёшли, хусусий корхона раҳбари бўлган Камолиддин И.ни банк тизими пул ўтказмалари орқали пулларни айлантириб, кўп фойда олиши мумкинлигига қизиқтиради.

Камолиддин банк ходими Ҳусанжонга 20 минг АҚШ доллари миқдорида қарз берганида, фирибгар содда мижозга бир ойлик фойданинг ярми деб бошланишига 2 миллион 250 минг сўм пул олиб келиб, кейинчалик олган пуллари фойдаси деб жами 240 миллион сўм беради.

Мижоз қизиқиб янада кўпроқ пул бергач, орадан маълум бир вақт ўтиб, банк ходими - Ҳусанжон хорижга чиқиш паспортини олиб Қирғизистон Республикасига чиқиб кетади. Камолиддин Ҳусанжонга жами 71 200 АҚШ доллари ва 1 009 258 000 сўм пул маблағларини топширган.

Камолиддин бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олиб, бир қисмини таниш аёлига берганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ҳусанжон Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Ҳусанжон Т.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

 

684
Рынок Эски жува в Ташкенте

“Эски жува” бозорида қариндошлар жанжаллашди

310
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга бир аёл мурожаат қилиб, бозорда у билан жанжаллашган ва ҳақорат қилган қариндоши ва унинг ўғлига нисбатна чора кўришни сўраган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган аёллар ўртасидаги жанжал акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 23 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 39 ёшли аёл З.К. ариза билан мурожаат қилган. Унда у билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган қариндошлари 58 ёшли М.Ш. ва унинг ўғли Ҳ.Ш.ларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш. ва Ҳ.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳозир ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун туман судига юборилган.

310
Теглар:
оммавий жанжал, ИИББ, Эски жува бозори

Ўзбекистон ҳаётида аёллар ҳиссаси

0
Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида аёллар ҳиссаси йил сайин ортиб бормоқда. Бошқарув тизимида аёллар ишлаётган корхоналар улуши 26%дан ошган. 
© Sputnik

Бугунги кунда Ўзбекистонда 17 миллиондан ортиқ аёллар яшайди. Сўнгги йилларда аёллар ўртача умр давомийлиги ўсиб, ўртача 77,4 ёшни ташкил қилди. 

Айтиш жоизки, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари, маошлар нисбатан паст бўлишига қарамасдан, аёлларнинг фидокорона меҳнати туфайли муваффақиятли кун кечирмоқда. Ушбу соҳаларда банд бўлган фуқароларнинг 75%дан ортиғи аёллардир. Хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаси ходимларининг ҳам ярмидан кўпи аёллардир.  

Ўзбекистонда сўнгги йилларда яққол кўзга ташланаётган тенденциялардан бири бу - бошқарув соҳаларида аёллар сони ошиб бораётганидир. Статистик маълумотларга кўра, аёллар таъсисчи бўлган хусусий фирмалар улуши 24 %дан ва бошқарув тизимида ишлаётган корхоналар улуши 26%дан ошган. Шунингдек Олий Мажлис палаталарида ҳам аёллар улуши 24 (Сенат) ва 33(Қонунчилик палатаси) фоизни ташкил қилмоқда. 

Батафсил инфографикамизда танишинг.

0