Самарқандда эшаклар гўристони йўқ қилинмоқда

Самарқандда юзлаб эшаклар ким томонидан ва нима мақсадда сўйилди?

4129
(Янгиланган 16:42 15.12.2016)
Хишрав қўрғони ҳудудида жойлашган чиқиндихона яқинидаги сув акваториясидан топилган кўплаб миқдордаги эшакларнинг жасадлари ким томонидан ва нима учун сўйилган? Буни аниқлаш мақсадида ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Самарқанд шаҳри ташқарисидаги Хишрав қўрғони ҳудудида жойлашган марказий чиқиндихона яқинидаги сув акваториясида кўп миқдорда эшак жасадлари, суяклари ҳамда улар атрофида дайди итлар, мушуклар ва ёвввойи қушлар борлиги аниқланди, деб хабар қилинган Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмий сайтида.

Хабарда айтилишича, 2016 йилнинг 5 декабр куни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Тедеев мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳри Хишрав қўрғони ҳудудида жойлашган шаҳар ташқарисидаги марказий чиқиндихона яқинидаги сув акваториясида оммавий тарзда йирик шохли ҳайвонларнинг жасадлари ва турли қолдиқлари ташлаб юборилганлигини ҳамда мазкур ҳолат ўта хавфли юқумли касалликларнинг эпидемиясига олиб келиши мумкинлигини баён этган.

Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде
Самарқандда эшаклар гўристони йўқ қилиниши

Бундан ташқари мазкур ҳолат жорий йил 6 декабрида журналист Т.Раҳматуллаевнинг фейсбукдаги саҳифасида ёритилган.

Мурожаат юзасидан вилоят ҳокими бошчилигида ДСЭНМ бош врачи, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, ветеринария, фавқулодда вазиятлар, ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари, Самарқанд тумани ҳокими ҳамда масалага алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида воқеа жойи бориб ўрганилди. Бу ерда кўп эшак миқдорда жасадлари, суяклари ҳамда улар атрофида дайди итлар, мушуклар ва ёвввойи қушлар борлиги аниқланган.

Энг даҳшатлиси, сув ҳавзаси яқинида қўлбола усулда лойдан уйлар ва турли бинолар қурилган бўлиб, суякларни куйдириш учун мўлжалланган қўлбола печ, суяк майдаловчи ясама тегирмон борлиги ҳам кузатилган.

Ҳокимлик ахборотида таъкидланишича, ҳудуддаги нобарқарор санитар-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш ҳамда аҳоли ва ҳайвонлар ўртасида ўта хавфли юқумли касалликларнинг оммавий равишда тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокими раислигида масалага алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде
Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде

Йиғилишда Самарқанд шаҳри Хишрав қўрғони ҳудудида жойлашган шаҳар ташқарисидаги марказий чиқиндихона яқинидаги сув акваториясидаги ҳолат атрофлича муҳокама қилиниб, юзага келган нобарқарор санитар-гигиеник вазиятнинг содир этилишига йўл қўйганлиги ва ушбу ҳолатни олдини олиш бўйича ўз вақтида чора кўрмаганлиги учун тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар қўлланилган. Шунингдек уларга туман бўлими раҳбарларини эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслиги масаласини кўриб чиқиш вазифаси юклатилган.

Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде
Самарқандда эшаклар гўристони йўқ қилиниши

Йиғилиш қарорига асосан шунингдек, чиқиндихона яқинидаги сув акваториясида юзага келган нобарқарор санитар-гигиеник вазиятни қайта ўрганиб чиқиш ва тегишли тартибда расмийлаштириш бўйича вилоят ишчи гуруҳи ташкил қилинган.

Таъкидланишича, Хишрав қўрғонидаги сув акваторияси ва унинг атрофида тўпланиб қолган ҳайвонлар жасадлари ва суяк қолдиқлари ветеринария-санитария меъёри талаблари асосида утилизация қилинган. "Акваториядаги сув чуқур лаборатория таҳлилидан ўтказилиб, атрофда дезинфекция ва зарарлантириш ишлари олиб борилган. Ҳудудни барча ноқонуний қурилма ва бино иншоотлардан тозалаш ҳамда келгусида аниқ шахсга ижарага бериб, ободонлаштириш режа-тадбири тасдиқланди", — дейилади хабарда.

Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде
Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде

"Ишчи гуруҳ вилоятдаги барча сув ҳавзалари, шаҳар чиқиндихонаси атрофини хатловдан ўтказиб, фуқаролар томонидан амалга оширилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларга барҳам бериш чораларини кўрмоқда", — дея қўшимча қилинган хабарда.

Хабарда айтилишича, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан Хишрав қўрғонидаги сув акваторияси ва унинг атрофида ҳолатларни содир этган шахсларни аниқлаш мақсадида суриштирув ишларини олиб борилиб, айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилмоқда. Ҳудудда жамоат тартиби ва “паспорт-виза” режимига риоя этилишини назорат қилувчи доимий гуруҳ фаолият олиб бораяпти.

4129
Теглар:
чиқиндихона, тергов, суриштирув, ИИБ, Ҳишрав, шов-шув, ҳодиса, эшак гўшти, эшаклар гўристони
Девушка сидит закрыв лицо. Иллюстративное фото

Каттақўрғонда бир қиз уни икки эркак зўрлаганини маълум қилди: улардан бири ўлган

571
Иккинчи январь куни 16 ёшли қиз уни турли вақтларда икки эркак зўрлаганини маълум қилган. 10 январда қиз бедарак йўқолган. Бундан ташқари, гумонланувчиларнинг бири 13 январь куни ўлган.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида вояга етмаган қиз 2 январь куни ИИБга мурожаат қилиб, икки эркак унинг номусига текканини маълум қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, 16 ёшли П.Э. фуқаро И.С. ўзининг “Матиз” машинасида уни Каттақўрғон шаҳар “Чинобод” маҳалласи ҳудудига олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини маълум қилган. Шунингдек, фуқаро С.Р. ҳам “ВАЗ 2106” машинасида уни тумандаги “Сув омбори” ҳудудига олиб бориб, уни зўрлаб жинсий алоқа қилганлиги айтган.

Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговга қадар текширув доирасида воқеа жойини кўздан кечириб, ишга алоқадор шахсларнинг кўрсатмаларини олган. Қиз танасидаги жароҳатларга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.

Ишда тўпланган далилларга асосан Ўзбекистон ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан (номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш) жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, П.Э.нинг аризасида кўрсатилган фуқаро С.Р. 13 январь куни ўзининг Каттақўрғон туман “Саройқўрғон” маҳалласида жойлашган уйида вафот этганлиги аниқланган.

Фуқаро С.Р.нинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 14 январь куни қизнинг онаси фарзанди 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

571
Теглар:
жиноят, зўрлаш, Каттақўрғон тумани, Самарқанд вилояти
Сотрудник МЧС во время тушения пожара

Янги-Ангрен ИЭСда юз берган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди

156
(Янгиланган 20:53 20.01.2021)
Аниқлик киритилишича, вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган.

Аниқлик киритилишича, вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

ФВВнинг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

156
Теглар:
портлаш, Янги-Ангрен ИЭС
Джо Байден вступил в должность президента США

Жо Байден қасамёдддан сўнг қатор муҳим ўзгаришларни амалга оширди

14
(Янгиланган 09:53 21.01.2021)
Эслатиб ўтамиз, 78 ёшда бўлган демократ Байден АҚШнинг 46-президенти бўлди. У ноябрда бўлиб ўтган сайловларда республикачи Дональд Трамп устидан ғалаба қозонди. Трамп Байден инаугурациясида иштирок этишдан воз кечди

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Жо Байден қасамёд қилди ва АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришди.

"Мен, Жо Байден, Қўшма Штатлар президенти вазифаларини виждонан бажаришга ва Қўшма Штатлар Конституциясини кучим борича қўллаб-қувватлашга, муҳофаза қилишга ва ҳимоялашга тантанали равишда қасамёд қиламан", - деб айтди Байден чап қўлини Инжилга қўйган ҳолда.

Инаугурациясида қатнашган қатор олий мартабали меҳмонлар, жумладан, сайланган вице-президент Камала Харрис ҳам бинафша рангдаги либосларни кийганлар.

Эслатиб ўтамиз, 78 ёшда бўлган демократ Байден АҚШнинг 46-президенти бўлди. У ноябрда бўлиб ўтган сайловларда республикачи Дональд Трамп устидан ғалаба қозонди. Трамп Байден инаугурациясида иштирок этишдан воз кечди.

Шу вақтгача Байден қатор ўзгаришларни амалга оширишга улгурди.

Хусусан, пайшанба куни у Яқин Шарқ мамлакатлари вакилларининг АҚШга киришига тақиқ қўйган, "Мусулмонларга тақиқ" деб ном олган қарорни бекор қилди.

2017 йилда Дональд Трамп президент сифатида Эрон, Ливия, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ироқ фуқароларига АҚШга киришни тақиқлаган эди.

Аммо Трампнинг ушбу қарори маҳаллий даражадаги қатор суд инстанциялари томонидан ноқонуний деб топилгач, ҳужжат таҳрир қилинган, рўйхатдан Ироқ ва Судан олиб ташланган, аммо Чад ва КХДР фуқаролари, шунингдек, Венесуэла амалдорлари киритилган эди.

Шунингдек, АҚШнинг янги президенти Қўшма Штатларнинг Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига қайтиши тўғрисидаги фармонни имзолади.

Вашингтон ташкилотдан ўтган йилнинг ёзида чиққан эди – Трамп ташкилотни ислоҳотлардан воз кечганликда, шунингдек, пандемия вақтида нотўғри ҳаракат қилганликда айблаган.

Бундан ташқари, Байден АҚШни иқлим бўйича Париж битимига қайтарди ва Мексика билан чегарада девр қурилишини тўхтатди. Деворнинг бир қисми қурилиб бўлган эди, Байден қурилган иншоотни бузмоқчи эмаслигига шама қилди.

14