Намозхонлар

Ана, холос! Масжидда ўғрилик қилган шахс қўлга олинди

1021
(Янгиланган 15:10 16.12.2016)
Мусулмонлар намоз олдидан таҳорат олишаётган вақтларида, "уддабурро"лар осиғлиқ уст-кийим чўнтакларидан мобил телефонларни ўғирлаш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўш масжидларида телефонлар ўғриланган, ушбу ҳодисада гумонланган 44 яшар эркак қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри шаҳар ИИБ матбуот-котибидан олинган маълумот асосида.

Мада қишлоҳида яшовчи бу эркак, бундан ташқари яна иккита масжидда "телефон тўплаш" билан шуғулланган бўлиши мумкин.

Хабарда айтилишича, одамлар намоз олдидан таҳорат олишга кириб кетган вақтларида, ўғри уст-кийимлар чўнтакларидан телефонларни "йиғиш" билан шуғулланган.

Спутник Қирғизистон нашри хабарига кўра, айни вақтда гумондор вақтинча ҳибсга олинган. Эркак муқаддам ўғрилик учун судланганлиги қўшимча қилинмоқда.

Ўш шаҳар ИИБ масжидда телефонини йўқотган одамлардан милицияга мурожаат қилишни сўрамоқда.

1021
Теглар:
ўғрилик, масжид
Доллары США

Тошкентда номзоддан 3 минг доллар талаб қилган туман кенгаши депутати қўлга олинди видео

148
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди. Хусусан, ҳудудларида депутатликка сайлаш, иш ва ўқишга жойлаштириш, пахта теримини ташкил қилиш билан пул ишламоқчи бўлганлар қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида депутатликка сайлаш, иш ва ўқишга жойлаштириш, пахта теримини ташкил қилиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида маълум қилинди.

Тошкент шаҳрида Халқ депутатлари туман кенгашларидан бирининг депутати бўшаб қолган жойлар учун туман кенгаши депутатлигига сайланишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бир фуқародан 3000 доллар сўраган. Мазкур депутат аванс сифатида 1500 доллар олган вақтида ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, Сирдарё вилояти Боёвут туманида истиқомат қилувчи, ҳозирда ҳеч қаерда ишламайдиган 18 ёшли фуқаро Гулистон шаҳрида яшовчи ўзининг 17 ёшли жиноий шериги билан бирга бир фуқаронинг ишончига кириб, уни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг учун жиноий шериклар 2000 доллар олган вақтда қўлган тушган.

Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Қирғизистоннинг Ўш давлат университети тиббиёт факультетига ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 23 ёшли фуқаро 1350 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанд вилояти Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси ходими 1200 доллар эвазига бир фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига фаррошликка ишга киришида ёрдам беришини айтган. Марказий поликлиника ходими дастлаб 400 доллар олган. Орадан бир оз муддат ўтиб, поликлиника ходими қолган 800 долларни олаётган вақтида ушланган.

Жиззах вилояти Бахмал туманида икки марта судланган фуқаро маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг раҳбаридан 2020 йилги пахта теримига хўжалик номидан ўзи ёлланма ишчиларни топиб, жўнатиб беришни айтиб, бунинг учун 6 миллион сўм талаб қилган. Судланган фуқаро агар фермер ушбу пулни бермаса, у ҳокимиятда ишлайдиган танишлари орқали мазкур фермер хўжалиги ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилган. Айтилган пулдан 5 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

148
Массаж

Тошкентда спа салонни фоҳишахонага айлантирган шахс аниқланди

482
Жиноят қидирув ходимлари 52 ёшли Абдуғани Х. 600 минг сўм эвазига спа салонда ишрат учун жой ажратиб берганини аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Тошкентда спа салонда интим хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

26 сентябрь куни соат 22:5 да Учтепа туманида профилактик тадбир ўтказилган. Унда жиноят қидирув ходимлари 52 ёшли Абдуғани Х. 600 минг сўм эвазига спа салонда ишрат учун жой ажратиб берганини аниқлашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 131 моддаси 2 қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

482

Путин, Трамп ва Макрон Қорабоғдаги вазиятга оид қўшма баёнот берди

27
(Янгиланган 17:41 01.10.2020)
Россия, АҚШ ва Франция президентлари минтақадаги кескинликни қатъиян қоралашди ва томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Россия, АҚШ ва Франция президентлари Владимир Путин, Дональд Трамп ва Эммануэль Макрон Тоғли Қорабоғдаги вазиятга оид қўшма баёнот берди.

Давлат раҳбарлари минтақадаги кескинликни қатъиян қоралашган ва томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришган.

“Биз иштирок этаётган томонларнинг қуролли кучлари ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз. Шунингдек, биз Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларини зудлик билан виждонан ва дастлабки шартларни илгари сурмасдан ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраислари кўмагида ҳал қилиш бўйича музокараларни тиклашга чақирамиз”, - дейилади Кремль сайтида эълон қилинган қўшма баёнотда.

Дунёда Тоғли Қорабоғ можаросига қандай муносабат билдирилди ва ким "оловга ёғ қуймоқда"?

Шунингдек, президентлар ҳалок ва ярадорлар бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиришган.

27