Самолётни гаровга олганлар таслим бўлишди

© Ruptly . /Darrin Zamit-LupiЛивия самолёти
Ливия самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мускат экипажнинг сўнгги аъзолари жиноятчилар билан биргаликда самолётни тарк этишганини хабар қилган

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ливиянинг Afriqiyah Airways самолётини гаровга олганлар таслим бўлишди, деб хабар берди РИА Новости Мальта бош вазири Жозеф Мускатга асосланиб.

"Гаровга олганлар таслим бўлишди, улар тинтув қилинди ва соқчилар назоратига олинди", — деб ёзди у ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Мускат экипажнинг сўнгги аъзолари жиноятчилар билан биргаликда самолётни тарк этишганини ёзган.

Маълумотларга асосан, 109 нафар йўловчи самолётни тарк этган. Самолётда жами 118 киши – 111 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлганлиги айтилмоқда.

Хабарларга кўра, самолётни олиб қочганлар Ливиянинг собиқ етакчиси Муамар Каддафийнинг ўғли Сайф ал-Исломнинг турмадан озод қилинишини талаб қилишган.

Янгиликлар лентаси
0