Россия МВнинг Ту-154 самолёти Қора денгизга қулаб тушди

© Sputnik / Юрий Стрелец / Медиабанкка ўтишСамолет Ту-154М, аварийно севший в Коми, отремонтирован в Самаре
Самолет Ту-154М, аварийно севший в Коми, отремонтирован в Самаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти Қорда денгиз тубида топилди. Самолёт қолдиқлари Сочи қирғоғидан 1,5 км узоқлиқда, 50-70 метр чуқурликда топилди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Бугун эрталаб радарлардан йўқолиб қолган Ту-154 самолёти Қора денгизда топилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  

"Сочи шаҳрининг Қора денгиз қирғоғидан 1,5 км узоқлиқда, 50-70 метр чуқурликда Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти қолдиқлари топилди", — дейилган хабарда.

Ундан ташқари қирғоқдан 5км узоқликда, ҳалокатга учраган самолёт

Самолет ТУ-154 М - Sputnik Ўзбекистон
Сочидан Сурияга учиб чиққан самолёт йўқолиб қолди
йўловчиларининг шахсий буюмлари топилган.

Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти Сочи аэропортидан тонг 05:20 да учиб чиққанидан 20 минут ўтиб алоқага чиқмай қўйган ва радарлардан йўқолиб қолган эди.

Россиядан сурияга йўл олган самолёт бортида 91 йўловчи бўлган. Уларнинг аксарияти Александров номли оркестр артистлари, 9 нафар журналист ва 8 экипаж аъзоси бўлган. Артистлар "Хмеймим" авиабазасида хизмат ўтаётган Россия ҳарбийларини Янги йил билан табриклашга кетаётган бўлишган.

Янгиликлар лентаси
0