ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Россия пойтахти Москва шаҳрида Қирғизистон фуқароларига 5-8 минг рубл нархида сохта авиачипталар сотилган, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.
Нашрда берилган хабарга кўра, 200дан ортиқ одамлар ушбу фирибгарлик қурбонига айланган. "26, 27, 28, 29, 30 ва 31 декабр кунлари Москва — Бишкек ва Москва — Ўш йўналишларида амалга ошириладиган рейсларга 200дан зиёд фуқаро сохта авиачипталарни харид қилган. Фирибгарликда гумонланиб Алтинтай исмли Қирғизистон фуқароси қўлга олинган", — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, 26-декабр куни бир гуруҳ қирғизистонликлар сохта чипталар туфайли ўз ватанига қайта олмаган. Қурбонларнинг барчаси Домодедово аэропортидан ўз ватанига учиши керак бўлган.Нашрда ёзилишича, чоршанба куни эрталаб, яна 30 киши худди шундай муаммога дуч келган.
"Ҳозирда уларнинг аризаларини полицияда рўйхатдан ўтказяпмиз. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Аниқ бўлишича, уларнинг ҳаммаси чипталарни 5-8 минг рублдан харид қилган. Алданганлар орасида "бориш-қайтиш" чипталарини олганлар ҳам борлиги маълум бўлмоқда. Одамларнинг аксарияти Янги йилни ватанида кутиб олиш истагида бўлган", — деб ёзади нашр.
Хабарларга кўра, сохта авиачипталар август ойидан бошлаб сотила бошлаган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Навоий шаҳридаги қурилишлардан бирида кўтарма кран қулаб тушди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ФВВ бўлинмаси.
"Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри Ёшлик маҳалласида «Шоҳжаҳон шамшири» МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган", - дейилган хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарининг талон-торожликлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., “A.С.” МЧЖ раҳбари Х.И., “J.T.” МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар ободонлаштириш учун бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган. Улар 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларни тўлиқ бажармаган.
Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди
Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.