Тез тиббий ёрдам машинаси, архив сурат

Қозоғистонда кўпқаватли уйларнинг бири ўпирилиб тушди, қурбонлар бор

366
Айни вақтда қутқарувчилар уюмлар орасидан жабрланувчиларни қидириш ишларини олиб боришмоқда. Бу ишга 70га яқин одам ва 16 дона техника жалб қилинган, ўпирилиш сабаблари ўрганилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг Қорағанда вилояти Шаҳан посёлкаида кўпқаватли уйнинг бир қисми ўпирилиб тушди. Икки киши ҳалок бўлган, айни вақтда уюмлар остида одамлар бор-йўқлиги қидирилмоқда, деб хабар тарқатган Sputnik Қозоғистон нашри.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар департаменти қўмитаси вакили Имонқуловнинг сўзларига қараганда, 2017 йил 1 январ куни 22.40да Қорағанда вилояти ФВД қутқарув бўлинмаларига Шахтинск шаҳри Шаҳан посёлкасида кўпқаватли уйларнинг бири ўпирилиб тушгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига зудлик билан фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари ва техникалари юборилган. Уй яшовчилари эвакуацияси амалга оширилган, деб айтган Имонқулов.

Кўпқаватли уйнинг қулаб тушиши
© Sputnik / РИА Новости
Кўпқаватли уйнинг қулаб тушиши

"Айни вақтда тўрт киши қутқарилди, уларнинг икки нафари болалардир. Ҳозиргақадар олинган маълумотларга кўра, қулаб тушган конструкциялар орасида уй яшовчилари бор. Уй қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган", — деб хабар қилган Sputnik Қозоғистонга Имонқулов.

Ҳозирда қутқарувчилар уюмлар орасидан жабрланувчиларни қидириш ишларини олиб боришмоқда. Бу ишга 70га яқин киши ва 16 дона техника жалб қилинган. Ўпирилиш сабаблари ўрганилмоқда.

366
Теглар:
ҳодиса, Қозоғистон
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

Тошкентда автобус “столба”га урилди 5 киши жароҳатланди

154
(Янгиланган 13:12 25.11.2020)
17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобус Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Бугун, 25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-Автобус саройига қарашли бўлган давлат рақами 01 467 UAA бўлган, "ISUZU" русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида, Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

Натижада ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

154
Банкноты номиналом 1 доллар США

Фарғонада долларфурушлар 17 яшар йигитни талон-тарож қилишди

512
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. У 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, у бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Фарғоналик ўсмир долларни банк муассасасида алмаштирмаслик оқибатида талончилар ҳужумига учради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 19 ноябрь куни кундузи рўй берган.

17 ёшли Жалолиддин номаълум шахсларга - долларфурушларга 300 АҚШ долларини сўмга алмаштириб бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Долларфурушлар йигитчанинг қўлига 150 минг сўм пул бериб, ундан 300 АҚШ долларини олиб, қолган пулларни автомашинадан олиб беришини айтишган ва "Spark" автомашинасига ўтириб, қочиб кетишган.  

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. Маълум бўлишича, у 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, терговга қадар текширув жараёнида бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Шавкат М., ҳамда бошқа номаълум шахсларга нисбатан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми  "в" банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шавкат М., гумон қилинувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Шавкатжон М., нинг жиноий шерикларини шахсини аниқлаш мақсадида, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

512

Россия ҳарбий денгизчилари чегарани кесиб ўтган АҚШ кемасини тўхтатишди - видео

0
(Янгиланган 17:02 26.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди. Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан РФ давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

0