Турк полицияси

ОАВ: Истанбулда қўлга олинганлар ёнидан қирғиз ва қозоқ паспортлари чиққан

324
(Янгиланган 13:17 05.01.2017)
Барча ҳибсга олинганлар янги йил кунги терактни ўз зиммасига олган "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Туркия полицияси Истанбулдаги тунги клубда содир этилган теракт ташкилотчиларини қидириш бўйича операция доирасида Измирда 40 кишини қўлга олди. Улар орасида Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор вилоятида яшовчи қирғиз паспортига эга шахслар ҳам бор, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон Hurriyet газетасига таяниб.

Нашрнинг билдиришича, қўлга олинганлар ўтган йилнинг ноябридан буён Истанбул теракти ижрочиси билан бир уйда яшашган. Улар 20та бола, 9 аёл ва 11 эркакдан иборат. Газетанинг ёзишича, улар доғистонлик, суриялик ва ёнидан қирғиз ҳамда қозоқ паспортлари чиққан хитойлик уйғурлардир. Барча ҳибсга олинганлар янги йил кунги терактни ўз зиммасига олган "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати Истанбулдаги фожиадан сўнг турк махсус хизматлари билан ҳамкорликда иш олиб борилаётганини маълум қилди.

Янги йил кечаси номаълум шахс Истанбулдаги Reina тунги клубига автомат билан бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни ўққа тутди. Туркия ИИВнинг маълумотига кўра, теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 69 киши яраланди.

324
Мавзу:
Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган теракт (12)