Москвада 40 йил олдин содир бўлган бир террор тарихи

© Sputnik / Vladimir Fedorenko / Медиабанкка ўтишГерб Советского Союза
Герб Советского Союза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Собиқ Иттифоқ даврида террорчилик билан боғлиқ жиноятлар жуда кам содир бўлган ва улар билан боғлиқ маълумотлар ўта махфий сақланган. Бугун ўша воқеаларга роппа-роса 40 йил бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Роса 40 йил олдин, 1977 йилнинг 8 январида Москва марказида кетма-кет бир неча портлаш содир бўлган эди, РИА Новости хабарига асосан.

Биринчи бомба соат 17.33 да метро вагони ичида, иккинчи бомба 18.05 да Лубянка майдонида СССР КГБ бошқармаси ёнидаги озиқ-овқат магазинида, учинчиси эса — 18.10да Никольская кўчасидаги озиқ-овқат магазинида портлатилади.

8 январ дам олиш куни бўлгани туфайли кўчаларда одам кўп эди. Портлашлар оқибатида 7 киши қурбон бўлади, 37 киши  жароҳатланади. Магазинларда содир бўлган портлашда қурбонлар бўлмайди. Қурбонларнинг фақат метро вагонида бўлган йўловчилар эди, улар орасида янги йил арчасидан қайтиб келаётган болалар ҳам бор эди.

Собиқ СССР учун бундай теракт — кутилмаган ва мисли кўрилмаган жиноят эди. Шунинг учун уни тафтиш қилишга дарҳол Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) киришади. Ушбу жиноаятга "Портлатувчилар иши" деб ном берилади. КГБ раҳбари Юрий Андропов тергов жараёни қандай кетаётганини ҳақида ҳар куни Брежневга шахсан ҳисобот бериб боради.   

500дан ортиқ киши сўровдан ўтказилганидан кейин ҳеч ким террорчиларни аниқ кўрмагани маълум бўлади. Шундан кейин нажот фақат ашёвий далилларга қолади. Жиноят жойидан топилган ва жабрланганлар танасидан чиқариб олинган қолдиқларидан  портловчи мослама узунчоқ чўян қозон ичида жойлаштирилгани маълум бўлади. Трасолог-мутахассилар лабораторияда бўлаклардан унининг шаклини тўлиқ тиклашга муваффақ бўлишади.

Портлаш содир бўлган жойларда, шунингдек, тротил, электр схема ва механик будилник қолдиқлари ҳам топилади. Ушбу материалларни синчиклаб ўрганиб чиқилганда улар Ереван, Харков ва Ростов-на-Дону шаҳарларига алоқадорлиги аниқланади. Шунингдек мутахассислар электр схемаси пайвандлашда, фақат ҳарбий заводларда ишлатиладиган махсус электроддан фойдаланилганини ҳам аниқлашади.

Топилган алоҳида бўлаклар ёрдамида бомба жойлаштирилган сумка қандай кўринишда бўлгани ҳам аниқланади. Чўян қозон ва сумка фотосуратлар Иттифоқнинг барча ҳудудларидаги ИИБ бўлимларига тарқатилади. Бироз ўтиб Тошкент аэропортида худди шундай сумка кўтарга аёл тўхтатилади. Сумка кўздан кечирилганда, унинг ичида оддий буюмлар борлиги аниқланади, лекин сумканинг эткеткасига қараб, унинг Ереван шаҳрида тайёрлангани аниқланади.

Шундай қилиб барча излар Ереванга олиб бориши маълум бўлади. Лекин Ереванда излар яна йўқолади. Ушбу вақтга келиб террорчилар янги бомба тайёрлашга улгуришади. 1977 йилнинг октябр ойида террорчилар янги бомба билан Москвага етиб келишади. Улар бома солинган сумкани Курск вокзалининг кутиш зали ичида қолдириб кетишади. Лекин кутиш зали ичида бир сутка давомида қолдириб кетилган сумка портламайди, чунки портловчи мослама ичида ўрнатилган соатнинг батарайкаси ўтириб қолган бўлади.

Эгасиз сумкани кўрган йўловчилар милицияга хабар беришади. Сумка кўздан кечирилиганда унинг ичидан портловчи мосламадан ташқари кўк спорт курткаси ва қулоқчин шапка топилади. Шапка ичида эса бир неча соч толалари ҳам топилади.

Шундан сўнг барча вокзал ва аэропортларда қора сочли, шапкаси йўқ эркаклар текширувдан ўтказилади. Тез орада террорчилар Москва — Ереван поезди ичида қўлга олинади. Улар ереванлик Акоп Степанян ва 3авен Багдасарян бўлиб чиқади. Акоп Степаняннинг уйидан иккинчи портловчи мосламанинг электр схемаси, Багдасаряннинг уйидан эса — портловчи мослама ясаш учун эҳтиёт қисмлар топилади.

Бундан ташқари Қўлга олинганлар кўрсатмалари асосида тергов ходимлари гуруҳ ташкилотчиси ва ғоявий раҳбарини аниқлашади. Степан Затикян — Ереван электр механика заводида ишлайдиган, сиёсий айблов билан олдин қамоқда ўтириб чиқан киши бўлиб чиқади.

Затикян Ереван Политехника университетида ўқиган вақти бир неча талабалар билан биргаликда яширин Арманистон Миллий-уюшган партиясини ташкил қилади. Партия аъзолари "Россия шовинизмига қарши" кураш олиб боришга ва мустақил Арманистон республикаси ташкил қилишни ўзларига мақсад қилиб олишган бўлади.

"Портлатувчилар иши"бўйича тергов бир йил давомида олиб борилади. СССР Олий суди 1979 йилнинг 24 январида Затикян, Багдасарян ва Степанянларни айбдор деб топиб, уларни ўлим жазосига маҳкум қилади.

Судда Затикян адвокат хизматидан воз кечиб, ўзи билан ҳамфикр бўлганларни қасос олишга чақиради.

Тергов ва суд жараёнига айбланувчиларнинг қариндошларидан ҳеч ким киритилмайди ва воқеа ОАВларда ёритилмайди. Фақат 31 январ куни "Известия" газетасида қисқагина маълумотнома чоп этилади. 30 январ куни ҳукм адо этилади.

Янгиликлар лентаси
0