Энтони Хопкинс Ганниббал Лектер (Қўзичоқлар сукути фильми) ролида

Погонли маньяк: Чикатилодан ўтиб тушган "Ангарлик қотил" тарихи

4318
(Янгиланган 12:31 11.01.2017)
Шу кечаю-кундузда катта шов-шувларга сабаб бўлаётган бу ёвуз қотил Россия милиция хизматида ишлаган. Ўз "ўлжаларини"иш вақтида, хизмат машинасида излаган

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik, Сергей Лютых. "Ангарлик маньяк", "Тозаловчи" лақаблари билан машҳур россиялик собиқ милиция ходими, ваҳший қотил Михаил Попков қурбонлари сони 81 нафар бўлиши мумкин, деб ёзган РИА Новости ахборот агентлиги.

Нашр хабарига кўра, Иркутск вилоят судида Попковнинг СИЗОда қолдирилиш муддатини узайтириш масаласини кўрилган. Агар Попков чиндан ҳам 81 нафар аёлни ўлдиргани исботланса, у Россия ва СССР тарихидаги энг қонхўр қотилга айланади, деб таъкидланган нашрда.

Қотил гапларига аввалига ҳеч ким ишонмаган

Нашрда айтилишича, 22 қотиллик ва икки бор оғир тан жароҳати етказганликда айбланган Попков 2015 йилнинг 14 январида умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Аммо ўша вақтлардаёқ қотил яна ўнлаб қотилликларни содир этганлигини маълум қилган. Собиқ милиция ходимининг сўзларига ўшанда ҳеч ким жиддий эътибор қилмаган. Чунки, фош қилинган қотилларнинг аксарияти "ёмон ном қозониш" мақсадида қилмаган қотилликларни ҳам ўз бўйниларига олишлари одат тусига айланган эди…

Аммо текширув чоғида Попковдан келиб тушаётган маълумотлар ўз тасдиғини топа бошлайди. Натижада, орадан 2 йил ўтиб собиқ милиция ходими 47та қотилликда айбланади.

Россия Тергов Қўмитасининг Иркутск вилояти бўйича бошқарма раҳбари катта ёрдамчиси Карина Головачеванинг айтишича, яна 12 нафар кишининг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотлар устида текширув ишлари давом этмоқда. Яъни "Ангарлик манъяк" 22та қотилликдан ташқари яна 59 нафар одамни ўлдиргани ҳақида иқрор бўлган.

Шу тариқа, погонли маньяк туфайли 81 нафар кишининг ҳаёти фожиавий якун топган бўлиши мумкин. Ҳозирда ўз тасдиғини топмаган 12та қотиллик ҳисобга олинмаган тақдирда ҳам "ангарлик маньяк"ни Россия ва СССР тарихидаги энг қонхўр қотил деб аташ мумкин. Таққослаш учун: маньяклар орасида энг ваҳший деб аталиб келинган Андрей Чикатило 53 қотиллик "муаллифи" бўлган.

Мелиса ва гўрков

Қонхўр қотилларга хос равишда Попков ҳаёт тарзи ҳам икки хил кечган. Онаси, рафиқаси ва қизи узоқ вақтларгача терговчиларга ишонишмаган ва СИЗОга озиқ-овқат, тасалли сўзлари ёзилган мактубларни ташишган. Аммо "ангарлик қотил" қўлга олингани ҳақидаги маълумотлар ОАВларда тарқала бошлагач, қотилнинг қариндошлари зудлик билан ўз турар жойларини ўзгартиришга ва шаҳар аҳолиси ўч олишга улгурмай туриб "ғойиб" бўлишга мажбур бўлишди.

"Ангарлик маньяк" милицияда ўн йилдан ортиқ вақт хизмат қилган. Ҳаётининг айнан мана шу даврини у одамларни "овлашга" бағишлаган. ИИБ навбатчилик бўлимида ишлаган ва оқшомлари иш жойини турли сабабларга кўра тарк этган. Машинасига ўтириб (кўпинча формада) шаҳар айланган. Ҳамкасблари Михаил шу тариқа "киракашлик" қиляпти, деган хаёлга борган бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Чунки, гап ўтан асрнинг 90-йиллари ҳақида бормоқда, у пайтларда эса аксарият одамларнинг маошлари ҳатто озиқ-овқатларини ҳам қопламаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбанинг сўзларига кўра, Попков ўз хизмат фаолиятида алоҳида хизматлари билан ажралмаган. Бир сутка ишлаб, уч кун дам олган. Қотил ўзининг бўш вақтидан унумли фойдаланган ва танишлари у ҳақда билдирган иқрорларга кўра, сайр қилишни, чанғида учишни ҳамда турли таомлар тайёрлашни хуш кўрган.

Шу боис, Попков машинасининг багаж қисмида турли-туман асбоблар, жумладан, арранинг мавжудлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмаган. "Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз" деган мақолни руслар ҳам эшитган ва Попков "қўли гул йигит" деган хаёлга борган бўлсалар ажабмас…

Бундан ташқари, маньяк мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланган ва ҳатто, биатлон бўйича спорт устаси унвонига сазовор бўлган.

ИИВдан ишдан бўшагач, Попков қўриқчилик қилган. Маньякнинг отаси қабристонда ишлаган ва шу боис, ўғил ўз отасига 8 ёшидан бошлаб қабрларни қазишда ёрдам бериб келган.

Тозаловчи

Ваҳший қотилнинг барча қурбонлари — аёллар. Улар ўз хоҳишларига асосан қотил машинасига чиққанлар. Шундан сўнг Попков йўловчи аёллар билан танишган ва бирга ҳордиқ чиқаришни таклиф қилган. Биргаликда алкогол истеъмол қилгач ўз қурбонларини жинсий алоқага ундаган ёки мажбурлаган, ва шундан сўнг ўлдирган. Попковнинг сўзларига кўра,у шу тариқа шаҳарли суюқоёқлардан тозалаган ва шу сабабдан ўз-ўзига "тозаловчи" деб лақаб ҳам қўйган.

Чикатилога етиб олиб, ҳатто ундан ўзиб ҳам кетган

Попков тажриба ўтказишни хуш кўрган. Қурол сифатида турли инструментлардан фойдаланган ва бора-бора қотилликлар содир этишга ўта ёвузлик ва совуққонлик билан ёндаша борган. 1994 йилда ўзининг илк "ўлжа"сини бошига шиша идиш билан уриб ўлдирган бўлса, 2000-йилнинг ёз ойларида бир йўла икки нафар аёлнинг ҳаётига нуқта қўйган. Ўрмонда содир этган бу қотилликда у аёллардан бирининг бошига отвертка билан 18 марта, иккинчисининг танасига эса 70 марта зарба берган.

Узоқ давом этган суриштирув ишлари

"Ангарлик маньяк"ни қидириш ишлари 20 йилча давом этган. Попков 2012 йилнинг июн ойида Владивостокка кетаётганида поезд купесида қўлга олинган. Операцияда спецназ жангчилари иштирок этган. Аммо маньяк ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган, аксинча, орадан кўп ўтмай тергов ходимлари билан ҳамкорлик қила бошлаган.

Қотил атрофида интернет оламида турли баҳс-мунозаралар айни авжида. Жумладан, интернет фойдаланувчилардан бири ўлим жазосига эълон қилинган мораторий бекор қилиниши керак, бундай аблаҳларга жамиятда ўрин йўқ", — дея фикр билдирган.

Яна бир фойдаланувчи эса бунга: "Гапингиз тўғри. Аммо кимдир қўлга олиниб, айбланиб, отувга ҳукм қилинса-ю, орадан 2 йил ўтиб унинг бегуноҳлиги (худди Хитойда каби, таҳр.) исботланса-чи? Ўлим жазоси — бу ўта нозик масала", — дея жавоб қайтарган…

4318
Теглар:
Чикатило, маньяк

АҚШда эркак ўз қўшнисини ўлдириб, юрагидан таом тайёрлаганига иқрор бўлди

36
"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Американинг Оклахома штатида яшовчи ва уч кишининг қотиллигида гумонланувчи Лоуренс Пол Андерсон ўз қўшнисини ўлдириб, таом тайёрлаш мақсадида унинг юрагини кесиб олганлигига иқрор бўлди.

Бу ҳақда Oklahoman нашри штат тергов бюросига таяниб хабар бермоқда.

Андерсон қўшни аёлни унинг уйида ўлдирганликла айбланмоқда. Шунингдек, у ўз амакиси ва тўрт яшар қизалоқ ўлимида ҳам гумонланган. Эркак пичоқ билан холасига ҳам ҳужум қилган, аммо тан жароҳатларига қарамай, аёл тирик қолган, деб ёзади нашр.

"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

Нашр хабар беришича, Лоуренс шартли равишда ҳукм қилингани ҳолда унга 2017 йилда наркотик истеъмол қилгани ва қурол сақлагани учун 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Ўшанда ҳукм муддати 9 йилгача қисқартирилган, аммо Лоуренс орадан 3 йил ўтиб озодликка чиққишга муваффақ бўлган.

36

Қўқонда ёш аёл товламачиликка қўл урди

52
Аёл фуқарога ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган ва катта пул талаб қилган. У бу ишга ўзининг вояга етмаган жиянини ҳам тортган.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида товламачиликка қўлга турган 25 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Хўқандий мавзесида яшовчи “Барно” исмли аёл фуқаро Т.М.га ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган. Аёл видеони ўчириб ташлашлик учун ундан икки минг доллар талаб қилган. Агар сўраган пулини бермаса, видеони тарқатиб юбориши ва яқинларига кўрсатишини айтиб қўрқитган.

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аёл ва унинг вояга етмаган жияни Ш.Р.лар биргаликда товламачилик йўли билан фуқаро М.Т.дан 2 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

“Россиядаги эрингга юбораман”: оилали аёлни шантаж қилган товламачи жиноят устида ушланди

Дастлабки ўрганишлар давомида “Барно” исмли аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Қ.О. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

52
Теглар:
товламачи, Қўқон

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга сотиш тақиқланади

23
(Янгиланган 12:20 25.02.2021)
Тоқаев ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш тақиқланади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши йиғилишида чиқиш қилаётиб, ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

“Мен бир неча марта ер хорижликларга сотилмаслигини айтганман. Бу борадаги миш-мишларга чек қўйиш даркор. Биринчидан, мен қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга ва хорижлик юридик шахсларга сотиш, ижара беришни қонун билан тақиқлаш бўйича топшириқ бераман. Бу хорижлик улуши бор юридик шахслага ҳам тааллуқли”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон келтирган.

Давлат раҳбари бу масалага оид қонун лойиҳасини президент девони ишлаб қилиши шартлиги қўшимча қилди.

23
Теглар:
Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон