ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси ўлимида Қирғизистон фуқароси гумонланмоқда, аммо ҳозирга қадар бу хабар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан тасдиқлангани йўқ, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.
"Санкт-Петербургда бир эркак ўз танишини яқинлашиб келаётган поезд тагига итариб юборди", — деб хабар қилинган Россия Тергов Қўмитаси расмий сайтида.
Ушбу ҳодиса 10 январ куни эрталаб Москва метрополитенининг "Александр Невский майдони" станцияси платформасида юз берган. 22 яшар йигитлар ўртасида можаро юз берган, жанжал давомида уларнинг бири иккинчисисни яқинлашиб келаётган поезд тагига итариб юборган. Рельсга қулаб тушган ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган. Гумонланувчи эса қўлга олинган.Ўзбекистонлик йигитни поезд тагига итариб юборган — қирғизистонлик бўлиб чиқди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот-хизмати ҳозирда ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумотлар дипломатик ваколатхона ходимлари томонидан аниқлаштирилаётгани ҳақида хабар қилган.
Ушбу ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105 — "Қотиллик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Навоий шаҳридаги қурилишлардан бирида кўтарма кран қулаб тушди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ФВВ бўлинмаси.
"Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри Ёшлик маҳалласида «Шоҳжаҳон шамшири» МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган", - дейилган хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарининг талон-торожликлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., “A.С.” МЧЖ раҳбари Х.И., “J.T.” МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар ободонлаштириш учун бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган. Улар 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларни тўлиқ бажармаган.
Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди
Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.