ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Истанбулдаги тунги клубларнинг бирида теракт содир этганликда гумонланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов ўз айбига иқрор бўлди, деб хабар қилган сешанба куни Истанбул губернатори Васип Шахин. РИА Новости хабари асосида.
Илгарироқ Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим Истанбулда террорчининг қўлга олингани ҳақида хабар қилган эди.
"Кеча пухта режалаштирилган операция давомида Абу Муҳаммад Хорасан сифатида машҳур — Машарипов ҳибсга олинди. У 1983 йилда Ўзбекистонда туғилган, 4та тилни билади, Афғонистонда машғулот ўтаган, у — пухта тайёргарлик кўрган террорчи. Тахминан, 2016 йилнинг январида Туркияга кириб келган. Шундан сўнг, Истанбулга келиб, квартира ижарага олган, теракт содир этишдан олдин эса турар-жойини тез-тез ўзгартириб турган. У ҳозирда ўз айбига иқрор бўлди, ҳодиса жойидан топилган қўл излари Машариповникига мос тушди", — деб таъкидлаган Истанбул губернатори Васип Шахин.Шахин жиноятчини қўлга олиш учун Туркия полициячилари жуда катта ишларни амалга оширганликларини айтиб ўтган.
"Ташқи камералардаги 7200 соатлик видеоматериаллар обдон ўрганилди. Ушбу операцияда 2 минг нафар полициячилар иштирок этишди. Махсус операция нафақат Истанбулда, балки — Конье, Хатай, Измир шаҳарларида ҳам олиб борилди. 152 манзил бўйича қидирув ишлари ўтказилди, бу иш давомида 50 нафар шахс қўлга олинди, қурол-яроғ ва бошқа ашёвий далиллар тортиб олинди", — дея қўшимча қилган губернатор.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Машарипов террорчилик уюшмалари билан алоқадор бўлиши мумкин. Ўзбекистон фуқароси билан биргаликда уч нафар аёл ва ироқлик эркак қўлга олингани айтилмоқда.
Шахиннинг сўзларига кўра, гумондорларни қўлга олиш чоғида қурол ишлатилмаган.Эслатиб ўтамиз, Истанбулдаги Reina тунги клубига Янги йил оқшомида қуролли ҳужум уюштирилган. Калашников автомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ўлдирган ва клубдаги одамларга қарата ўт очган. Туркия ИИВ маълумотларига мувофиқ, ушбу теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 нафар шахс яраланган. Рейтер агентлиги эса "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ушбу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олганлигини хабар қилган эди.
ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таянган ҳолда.
Хабарда айтилишича, доимий турар жойига эга бўлмаган, ажрашган, 3 нафар фарзанди бўлган аёл Қоракўл туманида ташкил этилган "ижтимоий ётоқхона"да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган.
2021 йилнинг 18 февраль куни аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.
Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Қўқонда банк ходими ишонувчан мижознинг миллиардлаб сўмини қўлга киритди ва сўнгра загранпаспорт олиб, Ўзбекистонни тарк этди. Ҳозирда фирибгар қидирувда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Тергов ҳаракатлари жараёнида маълум бўладики, воқеа 2020 йилнинг июль-декабр ойлари оралиғида содир бўлган.
"Агра банк Қўқон шаҳри филиали" ходими - 31 яшар Ҳусанжон Т. банк мижози бўлган таниши - 38 ёшли, хусусий корхона раҳбари бўлган Камолиддин И.ни банк тизими пул ўтказмалари орқали пулларни айлантириб, кўп фойда олиши мумкинлигига қизиқтиради.
Камолиддин банк ходими Ҳусанжонга 20 минг АҚШ доллари миқдорида қарз берганида, фирибгар содда мижозга бир ойлик фойданинг ярми деб бошланишига 2 миллион 250 минг сўм пул олиб келиб, кейинчалик олган пуллари фойдаси деб жами 240 миллион сўм беради.
Мижоз қизиқиб янада кўпроқ пул бергач, орадан маълум бир вақт ўтиб, банк ходими - Ҳусанжон хорижга чиқиш паспортини олиб Қирғизистон Республикасига чиқиб кетади. Камолиддин Ҳусанжонга жами 71 200 АҚШ доллари ва 1 009 258 000 сўм пул маблағларини топширган.
Камолиддин бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олиб, бир қисмини таниш аёлига берганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ҳусанжон Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Ҳусанжон Т.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов Тошкентга ишчи ташрифи билан келган Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжановни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон бош вазири расмий сайтида.
Томонлар соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокаралар чоғида иккала мамлакатдаги эпидемик вазият тўғрисида фикр алмашилди, COVID-19 га қарши курашиш бўйича кўрилган чораларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди, шу билан бирга эпидемия ва пандемия бўлган тақдирда тезкор чоралар кўриш ва ўзаро таъсир ўтказиш бўйича қўшма самарали чораларни ишлаб чиқишга келишилди.
Юқори технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтиришга ва икки давлат ўртасида узлуксиз тиббий таълим соҳасида, тиббий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари ўртасида академик ҳаракатчанликни кенгайтириш, тегишли қўшма илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ўзаро алоқаларни ўрнатиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.
Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.
Учрашув якунларига кўра, Ерали Тугжанов Ўзбекистон бош вазирини жавоб ташрифи билан Қозоғистонга таклиф этди.