Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Oбуна бўлиш
Киевда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олинди. Хабарда атйилишига кўра у 91 млн АҚШ долларини ўзлаштириб олганликда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Украина ҳуқуқни сақлаш органлари халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олган, деб хабар қилмоқда РИА Новости Киев Прокуратураси хабарига асосан.  

“Киевнинг Соломенск тумани 9 сонли прокуратураси мурожаатига биноан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оғир жиноят содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган 33 ёшли ўзбекистонлик ҳибсга олинган”, — дейилган хабарда.

Интерпол матбуот хизмати хабарига кўра, қўлга олинган шахс 91 млн. доллар, ва 271600 Евро ўзлаштиргани, жиноий йўл билан топилган даромадни қонунийлаштиришда ва лавозимини  суистеъмол қилишда айбланмоқда.

“Жиноятчини ватанига қайтариш учун, айни дамда, Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органларидан таалуқли сўровнома олиш кутилмоқда”, — дейилган хабарда.

Фуқаро Киев аэропортида чегарани кесиб ўтиш вақти ҳибсга олинган. Унинг ёнидан Доминикана Республикаси ва Ўзбекистон паспортлари топилган.

 

Янгиликлар лентаси
0