Чегара архив сурат

Қирғиз-тожик чегарасидаги тошбўрондан сўнг қўшимча постлар қўйилди

585
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасидаги даҳанаки жанг бир-бирини тошбўрон қилишга айланиб кетган. Низо оқибатида икки давлат фуқароларига қарашли бир уй ва тўрт автомашинага зарар етган

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Қирғиз-тожик чегарасидаги икки давлат аҳолиси ўртасидаги низодан сўнг қўшимча постлар ўрнатилди, деб хабар берди РИА Новости Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот хизматига асосан.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, Қирғизистоннинг Боткен туманидаги Кўк-Тош қишлоғи ҳудудида икки давлат аҳолиси ўртасида низо келиб чиққан.

"Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасидаги даҳанаки жанг бир-бирини тошбўрон қилишга айланиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, низо оқибатида икки давлат фуқароларига қарашли бир уй ва тўрт автомашинага зарар етган. Вазият жиддийлашиб кетишининг олдини олиш мақсадида икки давлат чегара хизматлари томонидан мазкур ҳудудда қўшимча чегара кучлари жойлаштирилди", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, икки давлат чегара хизмати вакиллари учрашувидан сўнг низо бартараф этилган ҳамда "томонлар одатдаги режимда хизмат олиб борилиши, чегарадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш борасида барча чораларни ишга солиш ҳамда низонинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш"га келишиб олишган.

"Айни пайтда қирғиз-тожик давлат чегарасидаги вазият барқарор. Вазиятни икки давлатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллари, милиция ходимлари назорат қилиб турибди", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

585
Автомобиль национальной гвардии Узбекистана

“Миллий гвардияга ишга киритиб қўяман”: Қаршида фирибгар қўлга тушди

134
Қаршида 4,5 минг доллар эвазига миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди - Бош прокуратура матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Қарши шаҳрида фуқарони миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан Қарши ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Т. фуқаро Р.С.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишилари орқали миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

134
Теглар:
фирибгарлик, Бош прокуратура, Қарши, Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон
Фуры на границе

Автофура ҳайдовчиларидан товламачилик йўли билан пул ундирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

301
(Янгиланган 12:02 27.01.2021)
Жиноий гуруҳ “Яллама” чегара-божхона постида фаолият юритган. Тинтув вақтида 410 минг доллар, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари олинган.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. “Яллама” чегара-божхона постида товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилмоқда.

Агентлик, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказган. Унда Хитой давлатидан Қозоғистон орқали мамлакатга импорт товарларини ташиш билан шуғулланувчи автофура ҳайдовчиларидан товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳи фош этилган. Жиноятчилар пост орқали ўтишлари жараёнида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни баҳона қилиб пул олиб келган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноий гуруҳ сохта ҳужжатлар ёрдамида товар-моддий бойликлар импорти билан ҳам шуғулланганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 6 та манзилда тинтув ўтказилган. Натижада улардан 410 минг доллар, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари ҳамда божхонага оид шубҳали ҳужжатлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг икки нафар етакчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида гуруҳ фаолиятига алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

301
Автомобильная дорога, ведущая к городу Душанбе

Тожикистон ФВҚ минус 50 даража совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди

751
(Янгиланган 19:43 27.01.2021)
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси аҳолини минус 50 даража қаттиқ совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси аҳолини қаттиқ совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Тожикистон метеорология агентлигининг хабар беришича, республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 29 январга қадар совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Кечаси баъзи туманларда термометр минус 16-21 даражагача тушади, ТБАОнинг шарқий қисмида 36-41 даража совуқ бўлиши кутилади. Помирнинг шарқий қисмида - Булункулда ҳарорат 51-53 даражагача пасаяди.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси фуқароларга хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида эслатди.

Аввалроқ, январь бошида Тожикистонга минус 40 даражадаги Сибир совуғи келиши ҳақида хабар бергандик.

751
Теглар:
ФВВ, совуқ, об-ҳаво, Тожикистон