Шоҳруҳ Хон, архив сурат

"Болливуд қироли" билан учрашув бир фанат ўлими билан тугади

14004
(Янгиланган 15:47 24.01.2017)
Ҳинд актёри Шоҳруҳхоннинг ашаддий мухлислари ўз кумирлари билан учрашувда улкан тиқилинч ҳосил қилишди ва бунинг оқибатида бир киши оламдан ўтди

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. "Болливуд қироли" — Шоҳруҳхоннинг мухлислар билан учрашуви вақтида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Indian Express нашрига таянган ҳолда РИА Новости.

Айтилишича, актёр тез кунда экранга чиқаётган "Бой" ("Раис") фильми премьераси олдидан душанба куни кечқурун Вадодара штатига ташриф буюрган. У поезддан тушмаган ва ўз мухлисларига карнай орқали мурожаат қилган. Поезд станцияда ўн дақиқа тўхтагани учун, фанатлар актёрни яқиндан кўриш учун, тиқилинч ҳосил қила бошлаганлар. Полиция дубинкаларни ишга солишга мажбур бўлган.

"Поезд ўз жойидан жилгач, одамлар унинг кетидан югуришни бошладилар. Тиқилинч оқибатида бир киши ҳаво етишмаслигидан ҳалок бўлди, тартибни назорат қилган икки нафар полициячи ҳам шикастланган", — деб хабар қилган нашрга полиция матбуот-хизмати.

Шоҳруҳхон ҳалок бўлган кишининг оиласига ўз ҳамдардлигини билдирган.

"Мен ҳалок бўлган киши оиласи учун дуодаман", — деб хабар қилган Деҳлига етиб келган актёр.

14004
Теглар:
Ҳиндистон, Болливуд қироли, Шоҳруҳхон
Медицинские работники везут на каталке пациентку, доставленную бригадой скорой медицинской помощи, в здание карантинного центра в Коммунарке

Навоийда икки ўсмир ис газидан заҳарланиб вафот этди

82
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши билан аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Бу каби ҳодисаларнинг келиб чиқишига асосан иситиш печлари ва буғ қозонлари дудбўронларининг носозлиги сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Навоий вилояти Навбаҳор туманида икки нафар вояга етмаган ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Ака-укалар коллеж талабаси бўлишган. Бахтсиз ҳодисага уйнинг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис гази сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши билан аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Бу каби ҳодисаларнинг келиб чиқишига асосан иситиш печлари ва буғ қозонлари дудбўронларининг носозлиги сабаб бўлмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 22 октябр куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани Остона қишлоғида иситиш қозони дудбўрони ичига ёз пайтида қушлар ин қуриши унинг носозлигига олиб келган. Натижада табиий газни чала ёниши кузатилиб, 4 нафар фуқаролар (хонадон соҳиби, унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди) нинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлган.

28 октябр куни ҳам Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларидан бирига ўрнатилган буғ қозонининг дудбўрони қозондан ажралиб қолганлиги сабабли, хонадон ичида ис гази тўпланишига олиб келган. Натижада хонадон соҳиби ва 2 нафар оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этишган.

Ўзбекистон ФВВ фуқаролардан куз-қиш мавсумида иситиш печлари ва қозонларидан фойдаланишдан аввал дудбўронларнинг созлигига алоҳида эътибор беришни сўрайди.

82
Милиция

Сув омборидаги қотиллик: Наманганда аёл икки фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

304
(Янгиланган 10:51 31.10.2020)
Вояга етмаган фарзандларини ўзи яшайдиган ҳудуддаги сув омборига келиб, омборнинг бошланиш қисмига фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, уларни чўкиб ўлганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилган

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати сал аввал ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган "Эски ер" сув омборидан 3 нафар одам жасади топилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Аниқланишича, 26 октябрь куни Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида яшовчи 36 яшар аёл (Н.Ғ.)шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғининг оиласига тегишли бўлган, 2 гектар тутзор учун ажратилган ер майдонининг 50 сотихини укасига бериб юборганлигидан норози бўлиб, бу ҳақида хат ёзиб қолдирган.

Сўнг, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан тумандаги "Янгиқўрғон эски ер" сув омборига келиб, омборнинг бошланиш қисмига фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, уларни чўкиб ўлганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

304

Алвидо, жаноб Бонд! Актёр Шон Коннери вафот этди

8
(Янгиланган 17:49 31.10.2020)
Британиялик актёр, Бонд роли билан шуҳрат қозонган афсонавий Шон Коннери 90 ёшида вафот этди. Коннери ҳаёти давомида 70дан ортиқ картиналарда суратга тушган
8