Сейсмограф, архив сурат

ФВВ ер қимирлаши ҳақида маълумот берди

1184
(Янгиланган 09:52 03.02.2017)
"Тошкент" марказий сейсмостанцияси маълумотига кўра, 2017 йил 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23.35 да Жиззах шаҳрида 2 балл, Самарқанд шаҳрида 2 балли ер силкиниши қайд қилинган

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. "Тошкент" марказий сейсмостанцияси маълумотига кўра, 2017 йил 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23:35 да Жиззах шаҳрида 2 балл, Самарқанд шаҳрида 2 балли ер силкиниши қайд қилинди. Бу ҳақда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 204 км ғарбий йўналишда Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб, магнитудаси M=4.2 ни ташкил этган.

Содир бўлган ер силкиниши натижасида ижтимоий объектлар ва аҳоли турар-жой биноларига талофат етганлиги тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин ер силкиниши қайд қилиниши билан интернет фойдаланувчилари бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ёзишгани ҳақида маълумот берган эдик.

1184
Теглар:
зилзила, Жиззах, Тошкент
Двери СИЗО

Қуйи Новгороддаги шов-шувли ҳодиса: айбланувчи нега қотилликка қўл ургани айтилди

82
(Янгиланган 09:18 03.03.2021)
Йигирма саккизинчи февраль куни Кудьма поселкасида тўрт киши сўйиб кетилган эди — эркак, икки аёл ва олти яшар болакай.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қуйи Новгородга яқин поселкада кичик болакай ҳам бўлган, тўрт кишидан иборат оилани ваҳшийларча ўлдирганликда айбланаётган шахс икки ойга ҳибсга олинган. Бу ҳақда РФ регионал ТҚ тергов бошқармаси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

РИА Новости маълумотларига кўра, айбланаётган шахс - 26 яшар Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Амиров.

У 2021 йилнинг 27 апрел санасига қадар ҳибсга олинган.

Айбланувчи бошқа давлат фуқароси бўлгани ва озодликда юриб, яшириниши мумкинлигини инобатга олиб, тергов қўмитаси ҳибсга олиш чорасини қўллашни талаб қилган.

Амировнинг ўзи ҳам ўз ҳаёти ва соғлиғидан хавфсираётгани туфайли бу чорага қарши эмаслигини маълум қилган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ушбу фожиага ҳимоясидаги шахснинг "узоқ вақт оғир руҳиятни жароҳатловчи ҳолатда бўлгани" сабаб бўлган. Гўёки унга жуда кам маош тўлашган ва паспортини бермай келишган, оқибатда у ватанга қайта олмаган.

Терговчининг айтишича, Амировнинг ўзи юз берган ҳодиса тафсилотларини тўлиқ сўзлаб берган.

Тергов версияси

28 февраль куни Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Ока олди тумани Кудьма қишлоғида оилада хизматчи бўлиб ишлайдиган шахс пичоқ билан гараж ичида 64 яшар пенсионерга ҳамла қилган, сўнгра, уйнинг ичида унинг 63 яшар рафиқасига ташланган.

Шундан сўнг, у оиланинг 41 ёшли қизини ва аёлнинг олти яшар ўғлини ўлдирган. Сўнгра йирик миқдордаги пулларни ва қимматбаҳо буюмларни олган ҳолда, яширинган.

Эркак 28 феврал куни кечга томон Владимир вилоятида қўлга олинган, эртаси куни у Қуйи Новгородга олиб келинган.

Терговчилар маълумотларига кўра, Амировга унинг таниши яширинишга ёрдам берган. У билан ҳам ТҚ ходимлари ишлашмоқда.

Оилага ҳужум уюштирилган вақтда уйда оила бошлиғи (бошқа регионда бўлган) ва унинг 14 яшар қизи (машғулотларда бўлган) бўлмаган. Улар тирик қолишган.

82
Национальная валюта Узбекистана — сум

Тўйда қалбаки пуллар билан мақтанмоқчи бўлган “шоввозлар” суд олдида жавоб беради

299
Икки фуқаро танишининг тўйида ўйнаётган меҳмонларнинг устидан пул сочиш мақсадида 10 миллион сўм қалбаки пул ясаттирган.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида тўйда мақтаниш учун қалбаки пул ясаганлар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 27 ёшли Азизбек Ж. ва Олимжон Х.лар танишлари Талантжон Т.нинг никоҳ тўйида ўйнаётган меҳмонларнинг устидан пул сочиш мақсадида қалбаки пул ясаттирган. Уларнинг синфдоши Азиз Т. компьютер ёрдамида 100 минг сўмлик купюрани 10 миллион сўм қилиб ясаб берган. Бундан хабар топган куёв қалбаки 2 300 000 сўмни олиб, Қўйлиқ бозорига борган. У ерда қалбаки пулларни сарфлаб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Суд техника-криминалистика экспертизасининг хулосасида, 14 дона 100 минг сўмлик “АЕ 2489763” рақамли пул купюралари полиграфик усулда тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги тўрт нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш учун Бектемир тумани прокуратурасига юборилган.

299