В Оше штукатурка с эстакадного моста упала на беременную

Ўшда ҳомиладор аёл бошига кўприк сувоғи кўчиб тушди

543
Воқеа гувоҳининг айтишича, кўприк устунидаги сувоқларнинг ёриқлари кўп бўлиб, агарда уни таъмирлашмаса шундай ҳолат яна такрорланиши мумкин

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўш шаҳрида эстакада кўприги сувоғи кўчиб ҳомиладор аёл устига тушди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон. Оқибатда аёл ҳушини йўқотган.

"Мен Сулаймон-Тоодан тушаётганимда эстакада кўпригининг сувоғи кўчиб ҳомиладор аёлнинг бошига тушганини кўрдим. У ҳушидан кетди. Биз тез ёрдамга қўнғироқ қилиб боғлана олмадик. Аёлни енгил машинада касалхонага олиб кетишди", — дейди воқеа гувоҳи.

Гувоҳнинг айтишича, кўприк устунидаги сувоқларнинг ёриқлари кўп бўлиб, агарда уни таъмирлашмаса шундай ҳолат яна такрорланиши мумкин. У ёмғир ёки қор ёққан пайтда кўприк деворидаги ёриқлардан сув оқишини айтди.

Навоий кўчасидаги эстакада кўприги 2015 йил кузида қурилган. Унинг қурилиш нархи 800 миллион сомга баҳоланган. Дастлабки лойиҳада кўприк узунлиги 450 метр ва эни 18 метр бўлиши кўзда тутилганди. Маблағ етишмовчилиги боис кўприк қурилиши бир неча марта тўхтаб қолган.

543