Чиябўри

Чиябўрилар Фарғонадаги хонадонларга ҳужум қилмоқда

1061
Фарғонанинг Қувасой шаҳрида чиябўрилар бир хонадондаги 18 бош қўйни бўғизлаб кетди

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Фарғонанинг Қувасой шаҳрида шаҳарга кираверишдаги маҳаллаларнинг бирида чиябўри 18 бош қўйни бўғизлаб кетди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига воқеа гувоҳларининг бири.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, чиябўрилар ҳужумни тунда амалга оширгани боис, уй эгалари рўй бераётган ҳодисадан бехабар қолишган.

Манбанинг сўзларига кўра, эртаси куни жабрдийдага қўшни бўлган яна бир хонадонга ҳужум уюштирилган ва бу сафар 4та қўй чиябўрилар ўлжасига айланган.

"Яқин орада бу каби ҳодисаларга гувоҳ бўлмаган эдик. Чиябўрилар бизнинг маҳалламизга яқин йўламас эди. Ҳозирги ҳолат барчани ҳайратга ва ҳавотирга солмоқда", — деб айтди маҳалла яшовчиларидан бири.

1061
Теглар:
Фарғона, чиябўри, шоқол