Лондонда амалга оширилган теракт

"Ислом давлати" Лондондаги теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди

230
(Янгиланган 17:43 23.03.2017)
22 март куни Лондонда шаҳар тарихидаги энг қонли теракт содир этилди. Вестминстер кўпригида ҳаракатланаётган машина тротуарга чиқиб кетиб, бир неча кишини уриб юборган ва парламент биносигача борган

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Лондонда содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Теракт Лондон вақти билан 14.40да чоршанба куни сайёҳларнинг энг севимли жойларидан бирида содир этилган: Вестминстер кўпригида ҳаракатланаётган машина тротуарга чиқиб, бир неча кишини уриб юборган, парламент биносигача етиб борган ва у ерда полиция томонидан тўхтатилган.

Ҳайдовчи полициячини пичоқ билан яралаган, натижада орадан сал вақт ўтгач ҳуқуқ-тартибот ходими вафот этган. Теракт натижасида, сўнгги маълумотларга қараганда, 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 40 киши жароҳатланган, террорчининг ўзи эса йўқ қилинган. Полициячилар томонидан терактга алоқадорликда гумонланиб саккиз киши ҳибсга олинган.

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй ахборотига кўра, ушбу терактда 11 мамлакат фуқаролари жабрланган, улардан 12 нафари британияликдир.

"11 миллат вакиллари жароҳат олган: 12 нафар британиялик, 3 нафар француз, 2 румин, 4 нафар Жанубий Корея фуқаролари, бир нафар поляк, бир нафар германиялик, бир нафар ирландиялик, бир нафар хитойлик, АҚШ фуқароси, италиялик ва икки нафар Греция фуқароси", — деб айтган Мэй парламентда чиқиши вақтида.

Мэйнинг сўзларига кўра, уч нафар полициячи жароҳатланган, уларнинг икки нафари ҳозир касалхонада оғир аҳволда ётибди.

230
Теглар:
Тереза Мэй, Лондон, Ислом давлати террорчилик уюшмаси
Двери СИЗО

Қуйи Новгороддаги шов-шувли ҳодиса: айбланувчи нега қотилликка қўл ургани айтилди

241
(Янгиланган 09:18 03.03.2021)
Йигирма саккизинчи февраль куни Кудьма поселкасида тўрт киши сўйиб кетилган эди — эркак, икки аёл ва олти яшар болакай.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қуйи Новгородга яқин поселкада кичик болакай ҳам бўлган, тўрт кишидан иборат оилани ваҳшийларча ўлдирганликда айбланаётган шахс икки ойга ҳибсга олинган. Бу ҳақда РФ регионал ТҚ тергов бошқармаси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

РИА Новости маълумотларига кўра, айбланаётган шахс - 26 яшар Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Амиров.

У 2021 йилнинг 27 апрел санасига қадар ҳибсга олинган.

Айбланувчи бошқа давлат фуқароси бўлгани ва озодликда юриб, яшириниши мумкинлигини инобатга олиб, тергов қўмитаси ҳибсга олиш чорасини қўллашни талаб қилган.

Амировнинг ўзи ҳам ўз ҳаёти ва соғлиғидан хавфсираётгани туфайли бу чорага қарши эмаслигини маълум қилган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ушбу фожиага ҳимоясидаги шахснинг "узоқ вақт оғир руҳиятни жароҳатловчи ҳолатда бўлгани" сабаб бўлган. Гўёки унга жуда кам маош тўлашган ва паспортини бермай келишган, оқибатда у ватанга қайта олмаган.

Терговчининг айтишича, Амировнинг ўзи юз берган ҳодиса тафсилотларини тўлиқ сўзлаб берган.

Тергов версияси

28 февраль куни Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Ока олди тумани Кудьма қишлоғида оилада хизматчи бўлиб ишлайдиган шахс пичоқ билан гараж ичида 64 яшар пенсионерга ҳамла қилган, сўнгра, уйнинг ичида унинг 63 яшар рафиқасига ташланган.

Шундан сўнг, у оиланинг 41 ёшли қизини ва аёлнинг олти яшар ўғлини ўлдирган. Сўнгра йирик миқдордаги пулларни ва қимматбаҳо буюмларни олган ҳолда, яширинган.

Эркак 28 феврал куни кечга томон Владимир вилоятида қўлга олинган, эртаси куни у Қуйи Новгородга олиб келинган.

Терговчилар маълумотларига кўра, Амировга унинг таниши яширинишга ёрдам берган. У билан ҳам ТҚ ходимлари ишлашмоқда.

Оилага ҳужум уюштирилган вақтда уйда оила бошлиғи (бошқа регионда бўлган) ва унинг 14 яшар қизи (машғулотларда бўлган) бўлмаган. Улар тирик қолишган.

241
Национальная валюта Узбекистана — сум

Тўйда қалбаки пуллар билан мақтанмоқчи бўлган “шоввозлар” суд олдида жавоб беради

315
Икки фуқаро танишининг тўйида ўйнаётган меҳмонларнинг устидан пул сочиш мақсадида 10 миллион сўм қалбаки пул ясаттирган.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида тўйда мақтаниш учун қалбаки пул ясаганлар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 27 ёшли Азизбек Ж. ва Олимжон Х.лар танишлари Талантжон Т.нинг никоҳ тўйида ўйнаётган меҳмонларнинг устидан пул сочиш мақсадида қалбаки пул ясаттирган. Уларнинг синфдоши Азиз Т. компьютер ёрдамида 100 минг сўмлик купюрани 10 миллион сўм қилиб ясаб берган. Бундан хабар топган куёв қалбаки 2 300 000 сўмни олиб, Қўйлиқ бозорига борган. У ерда қалбаки пулларни сарфлаб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Суд техника-криминалистика экспертизасининг хулосасида, 14 дона 100 минг сўмлик “АЕ 2489763” рақамли пул купюралари полиграфик усулда тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги тўрт нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш учун Бектемир тумани прокуратурасига юборилган.

315

Россия ТИВ АҚШни олов билан ўйнашаётганидан огоҳлантирди

39
Россия ТИВ АҚШнинг Москвага қарши янги санкцияларига муносабат билдириб, уни “олов билан ўйнамасликка” чақирди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россия ТИВ АҚШнинг Москвага қарши янги санкцияларини “душманларча Россияга қарши ҳужум” деб атади ва Вашингтонни “олов билан ўйнамасликка” чақирди.

Аввалроқ АҚШ ва Европа Иттифоқи Алексей Навалний билан боғлиқ ҳодиса баҳонаси билан Россияга қарши янги санкциялар жорий этганди.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг баёнотида қайд этилишича, Алексей Навальнийнинг гўёки заҳарланиши асосида санкция киритиш Россия ички ишларига ошкора аралашишда давом этиш учун баҳона, холос.

“Бунга чидаб турмоқчи эмасмиз. Ўзаро муносбат тамойилидан келиб чиқиб,  симметрик бўлмаса ҳам бунга муносабат билдирамиз”, - деди дипломат.

Захарованинг сўзларига кўра, “Россияга санкция ёки бошқа босим йўли билан бирор бир нарсани  зўрлаб ўтказиш умидлари аввал ҳам чиппакка чиққан, ҳозир ҳам чиппакка чиқади”.

“Агар АҚШ оқилона тенг ҳуқуқли мулоқотга тайёр бўлмаса, бу уларнинг  танлови. Американинг санкция ишқобозлигидан қатъи назар, ҳар қандай тажовузкорликка қарши зарба бериб, изчил ва қатъий миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда давом этамиз. Ҳамкасбларимизни олов билан ўйнамасликка чақирамиз”, - дейилади Захарова баёнотида.

39
Теглар:
санкциялар, Мария Захарова, АҚШ, Россия