Жиноятчининг қўлга олиниши

МХХ товламачилик билан шуғулланган Сирдарё тумани ИИБ ходимини қўлга олди

1315
(Янгиланган 12:47 12.05.2017)
Сирдарё тумани ИИБ катта тезкор ходими сирдарёлик аёлдан 2 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди. МХХ маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходими олинган товон эвазига аёлнинг акасига нисбатан юритилаётган жиноят ишини бошқа моддага қайта квалификация қилишда ёрдам бермоқчи бўлган

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Сирдарё тумани Ички ишлар бўлими катта тезкор ходими Зафар Ҳусанов йирик миқдорда валютани олаётган пайтда Миллий хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

28 ёшли Зафар Ҳусанов, ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, юритилаётган жиноий ва маъмурий ишлар бўйича мунтазам равишда товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилган, деб хабар қилди Sputnik мухбирига МХХ ходими.

“Ҳусанов фуқаро А.Адан 2 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди.  У бу пуллар эвазига аёлнинг акасига нисбатан юритилаётган жиноят ишини Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилинишига ёрдам бермоқчи бўлган”, — деди МХХ ходими Sputnik мухбирига.

Сирдарё вилояти прокуратурасида Ҳусановга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши кўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

1315
Теглар:
товламачи, жиноятчи, МХХ, доллар

АҚШда эркак ўз қўшнисини ўлдириб, юрагидан таом тайёрлаганига иқрор бўлди

18
"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Американинг Оклахома штатида яшовчи ва уч кишининг қотиллигида гумонланувчи Лоуренс Пол Андерсон ўз қўшнисини ўлдириб, таом тайёрлаш мақсадида унинг юрагини кесиб олганлигига иқрор бўлди.

Бу ҳақда Oklahoman нашри штат тергов бюросига таяниб хабар бермоқда.

Андерсон қўшни аёлни унинг уйида ўлдирганликла айбланмоқда. Шунингдек, у ўз амакиси ва тўрт яшар қизалоқ ўлимида ҳам гумонланган. Эркак пичоқ билан холасига ҳам ҳужум қилган, аммо тан жароҳатларига қарамай, аёл тирик қолган, деб ёзади нашр.

"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

Нашр хабар беришича, Лоуренс шартли равишда ҳукм қилингани ҳолда унга 2017 йилда наркотик истеъмол қилгани ва қурол сақлагани учун 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Ўшанда ҳукм муддати 9 йилгача қисқартирилган, аммо Лоуренс орадан 3 йил ўтиб озодликка чиққишга муваффақ бўлган.

18

Қўқонда ёш аёл товламачиликка қўл урди

34
Аёл фуқарога ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган ва катта пул талаб қилган. У бу ишга ўзининг вояга етмаган жиянини ҳам тортган.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида товламачиликка қўлга турган 25 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Хўқандий мавзесида яшовчи “Барно” исмли аёл фуқаро Т.М.га ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган. Аёл видеони ўчириб ташлашлик учун ундан икки минг доллар талаб қилган. Агар сўраган пулини бермаса, видеони тарқатиб юбориши ва яқинларига кўрсатишини айтиб қўрқитган.

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аёл ва унинг вояга етмаган жияни Ш.Р.лар биргаликда товламачилик йўли билан фуқаро М.Т.дан 2 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

“Россиядаги эрингга юбораман”: оилали аёлни шантаж қилган товламачи жиноят устида ушланди

Дастлабки ўрганишлар давомида “Барно” исмли аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Қ.О. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

34
Теглар:
товламачи, Қўқон

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга сотиш тақиқланади

4
Тоқаев ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш тақиқланади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши йиғилишида чиқиш қилаётиб, ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

“Мен бир неча марта ер хорижликларга сотилмаслигини айтганман. Бу борадаги миш-мишларга чек қўйиш даркор. Биринчидан, мен қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга ва хорижлик юридик шахсларга сотиш, ижара беришни қонун билан тақиқлаш бўйича топшириқ бераман. Бу хорижлик улуши бор юридик шахслага ҳам тааллуқли”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон келтирган.

Давлат раҳбари бу масалага оид қонун лойиҳасини президент девони ишлаб қилиши шартлиги қўшимча қилди.

4
Теглар:
Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон