Талончилик жинояти бўйича қидирувдаги шахслар қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишҲибсга олиш жараёни
Ҳибсга олиш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда улар билан Тошкент шаҳри ҳудудида содир этилиб, очилмай қолган бошқа жиноятлар юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан талончилик жинояти бўйича қидирувда бўлган 4 нафар шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ходими хабар берди.

2017 йил 19 ва 29 апрель кунлари номаълум шахслар томонидан Олмазор туманида ва Шайхонтохур туманида иккита талончилик жинояти содир этилган. Жиноятчилар воқеа жойидан яширинганлар.

Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "Самарқанд Дарвоза" савдо мажмуасига "бомба" қўйишди
2017 йил 14 май куни Тошкент шаҳар ИИББ ва Шайхонтохур тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда юқоридаги келтирилган туманларида содир этилган талончилик жиноятларини фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида:

1989 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Олимжон Равшанович Азимов, 1993 йилда туғилган, муқаддам судланган, Олмазор туманида вақтинчалик яшовчи Собиржон Мирфайзи ўғли Ахмедов, 1990 йилда туғилган, Олмазор туманда яшовчи Азизжон Ахмеджанович Ахраров, 1991 йилда туғилган, Олмазор туманида яшовчи Шерзод Ўлмас ўғли Мирзабековлар аниқланиб ушландилар.

Улар билан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида А.А.Ахроров бошқаруви бўлган "Спарк" русумли автоуловда О.Р.Азимов ва С.М.Ахмедовлар билан, шунингдек Ш.Ў.Мирзабековнинг бошқарувида бўлган "Матиз" русумли автоуловда О.Р.Азимов ва С.М.Ахмедовлар билан жорий йилнинг 11 май куни соат тахминан 21-40 ларда, Шайхонтохур тумани яшовчи фуқаронинг бўйнидан баҳоси 4 млн сўмлик тилладан ишланган занжирни талончилик йўли билан тортиб юлиб воқеа жойидан яширинганликлари аниқланган.

Ҳозирда улар билан Тошкент шаҳри ҳудудида содир этилиб, очилмай қолган бошқа жиноятлар юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0