Музқаймоқ

Оммавий заҳарланишдан сўнг Шаҳрихондаги барча музқаймоқ кафелари ёпилди

905
(Янгиланган 12:03 17.05.2017)
Куни кеча Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати юз бергани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Шаҳрихон тумани матбуот-хизмати ходимининг сўзларига кўра, айни вақтда заҳарланиш симптомлари билан туман касалхонасига тушган 186 кишидан 114 нафарининг аҳволи яхшиланган

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова.  Музқаймоқдан заҳарланиш ҳолати юзасидан шу вақтга қадар 186 та қўнғироқ қайд этилган. Айни вақтда 114 кишининг аҳволи яхшилангани учун уларга жавоб берилди, деди Спутник мухбирига туман ҳокимлиги матбуот-хизмати вакили.

"Музқаймоқдан заҳарланиш ҳолати рўй берганлиги рост. Заҳарланиш музқаймоқ ортидан келиб чиққан. Туман марказий шифохонасида 186 нафар одамга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳозирда 114 нафари аҳволи яхшиланган. Улар вилоят санитария бошқармаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси малакали шифокорлари назоратида бўлишди ва мутахассислар кўригидан сўнг уларга жавоб берилди. Қолган одамларга ҳам бугун тўртгача жавоб берилади", — деди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати юз бергани ҳақида хабарлар тарқала бошлади.

Маълум бўлишича, музқаймоқдан заҳарланиш ҳолати 15 май куни бошланган.

Музқаймоқдан заҳарланганлар туман марказий шифохонасига кўнгил айниши, қайт қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши сингари симптомлар билан мурожаат қила бошлаганлар.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, айни кунда тумандаги барча музқаймоқ сотиладиган кафелар ёпилган.

"Бизга 15 май куни кундузи соат 14.00да қўнғироқ бўлган бўлса, 14.30гача бўлган 9та қўнғироқнинг ҳаммаси музқаймоқдан заҳарланиш ҳолати бўйича бўлди. Ана шу заҳоти музқаймоқ сотиладиган жойлар бориб, ўрганилиб, пломбалаб қўйилган", — деди ҳокимлик вакили. Ҳамда тумандаги барча музқаймоқ кафелари қаттиқ назоратга олинганини қўшимча қилди.

Шаҳрихон ҳокимлиги айрим матбуотларда тарқатилган "заҳарланиш оқибатида бир неча киши вафот этган" деган маълумотни кескин рад этди.

"Бу ёлғон маълумот", — деди ҳокимлик вакили.

Ҳокимлик маълумотига кўра, биринчи қўнғироқ бўлган кундан бошлаб вилоят санитария бўлими бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг ўринбосари, туман ҳокими, прокурор, солиқ бошқармаси бошлиғи тумандаги марказий шифохонада штаб ташкил қилишган ва ушбу ҳолат юзасидан доимий назорат олиб боришган.

"Вазият тўлиқ назоратда, текширув ишлари олиб бориляпти. Ваҳимага ўрин йўқ", — деб суҳбатга якун ясади суҳбатдош.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

905
Теглар:
заҳарланиш, музқаймоқ, Шаҳрихон, Андижон
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

670
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

670
Девушка сидит с телефоном

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилишди

609
20 ёшли фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган ва ундан 300 доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.

19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

609

Ўзбекистон энергетика соҳасига энг илғор тажрибалар жорий этилади - Алишер Султонов

156
Ўзбекистон энергетика соҳаси уч босқичда ислоҳ этилади. Соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва "яшил" энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда, дея қайд этди Энергетика вазири Алишер Султонов

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон энергетика секторида энг яхши, замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика секторини янада ислоҳ қилишга бағишланган давра суҳбати давомида Энергетика вазири Алишер Султонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Султоновнинг айтишича, Ўзбекистон энергетика секторида муаммоларни аниқлаш ва ислоҳотларни режалаштириш жараёнида Халқаро молия институтлари экспертлари ва обрўли халқаро консалтинг ташкилотлари салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Хусусан, жорий йил бошидан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бевосита кўмаги остида, халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар ёрдами билан бизнес юритишнинг халқаро амалиётини жорий этган ҳолда электр энергияси ва нефть-газ тармоқларини янада ислоҳ қилиш бўйича тавсиялар, ва бу тавсияларни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ ишлар режаси тайёрланган.

"Белгилаб олинган ислоҳотлардан пировард мақсадимиз - электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга кафолатли етказиб бериш, энергетика сектори корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини ва рақобатбардошлигини таъминлаш, альтернатив ёқилғи турларига ўтишни жорий этиш, электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқаришда ва истеъмолида энергия тежамкорлигини таъминлашдан иборат", - деди Алишер Султонов.

Вазир таъкидига кўра, белгилаб олинган ишларнинг ҳуқуқий асосини таъминлаш мақсадида, биринчи навбатда, норматив-ҳуқуқий ислоҳотлар, корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш учун бир қатор молиявий ислоҳотлар, нархларнинг эркин шаклланишини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи бозор ислоҳотлари, тармоқ корхоналарини бошқаришда бутунлай янги тизимни назарда тутувчи институционал ва бошқарув ислоҳотлари, давлат улуши юқори бўлган корхоналарда, энг аввало, ташкилот манфаатини назарда тутувчи қарорларнинг қабул қилиниши таъминловчи корпоратив ташкилий ва бошқарув ислоҳотлари амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва «яшил» энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда.

 

156