Ситуация на месте теракта у британского парламента

Лондон полицияси одамларга ҳужум қилган 3 нафар террорчини йўқ қилди

131
Террорчиларнинг ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 30дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Буюк Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Британия пойтахтида якшанбага ўтар кечаси терактлар содир этган террорчиларни отиб ўлдиришди, деб хабар берди РИА Новости.

Лондон марказида якшанбага ўтар кечаси иккита террорчилик ҳодисаси содир этилди. Лондон кўпригида микроавтобус пиёдалар устига бостириб борилди, Боро бозорида эса пичоқ билан қуролланган шахс одамларга ҳужум қилди.

Полиция вакили Марк Роули айтишича, соат 22.08 да Лондон кўпригида машина одамларни босиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Сўнгра ундан ов пичоғи билан қуролланган уч киши тушиб, ўша атрофда жойлашган Боро бозорида одамларга ҳужум қилишган. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди, 30дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди.

"Полициячилар уч нафар шахсни отиб ўлдиришди. Бу полицияга биринчи қўнғироқ келиб тушганидан сўнг 8 дақиқа ўтиб юз берди", — деди Роули.

Илгарироқ ОАВ террорчилар беш киши бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Шунингдек, теракт иштирокчилари эгнида сохта ҳудкушлар нимчаси бўлганлиги аниқланди.

Бу Буюк Британияда кейинги 2,5 ой ичида юз берган учинчи террорчилик ҳаракатидир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

131
В Ташкенте водитель автобуса насмерть сбил пенсионерку

Тошкентда автобус ҳайдовчиси 57 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди

89
Чилонзор туманида автобус ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида автобус уриб юборган аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 19 январь куни тахминан соат 09.15 ларда Байналминал кўчасида рўй берган. “Midibus SAZ/NP-37” русумли микроавтобус ҳайдовчиси 36 ёшли А.Х. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни уриб юборган.
Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

89
Теглар:
ЙТҲ, Чилонзор тумани, Тошкент
СИЗО

Андижонда эркак сўкинган қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирди

238
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Д.Б ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Андижонлик эркак қўшнисини сўкингани учун кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 14 январь куни кечки вақт юз берган.

Соат 20:30ларда қўшниси Д.Б.ни баланд овозда ҳақоратли сўзлар билан сўкканлиги сабабли Д.Б ва И.Д ўзаро жанжаллашган. Жанжал  оқибатида кетмон билан И.Д.нинг жағ соҳасига бир марта уриб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Д.Б ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Содир этилган жиноятни Балиқчи туманида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига таъсирчан усулларда етказиш мақсадида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди.

238
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису

Мирзиёев: янги Ўзбекистонни барпо этиш устунларидан бири - кучли маънавиятдир

113
Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.

 

113