Ўзбекистон МХХ ходимлари наркотикларни йўқ қилишмоқда

МХХ Ургутдаги махфий туйнукда 4 килограммга яқин наша сақлаган наркодилерни қўлга олди

1017
(Янгиланган 12:21 15.06.2017)
Тезкор равишда олинган маълумотларга кўра, Ургут туманида яшовчи, наркотик модда савдоси билан шуғуллангани учун муқаддам судланган фуқаро Суюн Мейлибоев йирик партиядаги наркотикларни сотишни режалаштирган. Наркотик қўшни Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган бўлган

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоятида ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ноқонуний ҳаракат — наркотик савдоси билан шуғулланувчи шахслардан йирик партиядаги нашани олиб қўйди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч ишлатиш тизимидаги манба.

Тезкор равишда олинган маълумотларга кўра, Ургут туманида яшовчи, наркотик модда савдоси билан шуғуллангани учун муқаддам судланган фуқаро Суюн Мейлибоев қўшни Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган йирик партиядаги наркотикларни сотишни режалаштирган.

Махсус ўтказилган операция натижасида жиноятчи Миллий хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармасининг тезкор-қидирув гуруҳи ходимлари томонидан нашанинг намуна партиясини сотаётган вақтда, Тайлов тумани ҳудудида қўлга олинган.

"Суриштирув ишлари давомида қўлга олинган шахс наркотик моддаларни ўз қариндоши, Ургут туманида яшовчи Зокир Дўстовдан олгани ҳақида кўрсатма берди. Зокир Дўстов наркотик моддалар ноқонуний айланмаси билан шуғуллангани учун икки марта жазо муддатини ўтаган", — деб таъкидлади МХХ ходими.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Зокир Дўстов Миллий Хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди. Унинг уйи кўздан кечирилганда, 3,7 кгдан ортиқ наша яширинган туйнук топилган.

Айни вақтда ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

1017
Теглар:
Ургут, наша, МХХ

АҚШда эркак ўз қўшнисини ўлдириб, юрагидан таом тайёрлаганига иқрор бўлди

61
"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Американинг Оклахома штатида яшовчи ва уч кишининг қотиллигида гумонланувчи Лоуренс Пол Андерсон ўз қўшнисини ўлдириб, таом тайёрлаш мақсадида унинг юрагини кесиб олганлигига иқрор бўлди.

Бу ҳақда Oklahoman нашри штат тергов бюросига таяниб хабар бермоқда.

Андерсон қўшни аёлни унинг уйида ўлдирганликла айбланмоқда. Шунингдек, у ўз амакиси ва тўрт яшар қизалоқ ўлимида ҳам гумонланган. Эркак пичоқ билан холасига ҳам ҳужум қилган, аммо тан жароҳатларига қарамай, аёл тирик қолган, деб ёзади нашр.

"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

Нашр хабар беришича, Лоуренс шартли равишда ҳукм қилингани ҳолда унга 2017 йилда наркотик истеъмол қилгани ва қурол сақлагани учун 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Ўшанда ҳукм муддати 9 йилгача қисқартирилган, аммо Лоуренс орадан 3 йил ўтиб озодликка чиққишга муваффақ бўлган.

61

Қўқонда ёш аёл товламачиликка қўл урди

64
Аёл фуқарога ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган ва катта пул талаб қилган. У бу ишга ўзининг вояга етмаган жиянини ҳам тортган.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида товламачиликка қўлга турган 25 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Хўқандий мавзесида яшовчи “Барно” исмли аёл фуқаро Т.М.га ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган. Аёл видеони ўчириб ташлашлик учун ундан икки минг доллар талаб қилган. Агар сўраган пулини бермаса, видеони тарқатиб юбориши ва яқинларига кўрсатишини айтиб қўрқитган.

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аёл ва унинг вояга етмаган жияни Ш.Р.лар биргаликда товламачилик йўли билан фуқаро М.Т.дан 2 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

“Россиядаги эрингга юбораман”: оилали аёлни шантаж қилган товламачи жиноят устида ушланди

Дастлабки ўрганишлар давомида “Барно” исмли аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Қ.О. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

64
Теглар:
товламачи, Қўқон

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга сотиш тақиқланади

31
(Янгиланган 12:20 25.02.2021)
Тоқаев ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш тақиқланади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши йиғилишида чиқиш қилаётиб, ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

“Мен бир неча марта ер хорижликларга сотилмаслигини айтганман. Бу борадаги миш-мишларга чек қўйиш даркор. Биринчидан, мен қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга ва хорижлик юридик шахсларга сотиш, ижара беришни қонун билан тақиқлаш бўйича топшириқ бераман. Бу хорижлик улуши бор юридик шахслага ҳам тааллуқли”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон келтирган.

Давлат раҳбари бу масалага оид қонун лойиҳасини президент девони ишлаб қилиши шартлиги қўшимча қилди.

31
Теглар:
Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон