Олег Яковлев

"Иванушки" гуруҳи собиқ солисти Олег Яковлев вафот этди

546
(Янгиланган 12:11 29.06.2017)
Келиб чиқиши ўзбек бўлган таниқли хонанада Олег Яковлев ноябр ойи охирларида Спутник Ўзбекистон нашри учун интервью берган эди

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. "Иванушки International" гуруҳининг собиқ хонандаси Олег Яковлев 48 ёшида Москвада оламдан ўтди. Бу ҳақда хонанданинг рафиқаси Александра Куцевол ўзининг Инстаграммдаги саҳифасида хабар берган.

Сал олдин артист шифохонага ётқизилган, шифокорлар унга икки томонлама ўпка шамоллаши ташхисини қўйган экан.

РИА Новости хабарига кўра, хонанда шу кунгача оғир аҳволда реанимацияда ётган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Спутник Ўзбекистон нашрига берган биринчи ва сўнгги интервьюсида Олег Яковлев муштарийларга "Мен барчангизнинг ота-онангиз, қариндошларингиз соғ-саломат бўлишини, уйингиз тўла меҳмон бўлишини истайман. Сизларда ҳаммаси яхши бўлсин", — дея тилак билдирган эди…

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

546
Теглар:
Олег Яковлев, "Иванушки International", таъзия

ЎФА Фарғонадаги жанжалли ўйин юзасидан баёнот берди

195
(Янгиланган 10:25 03.12.2020)
ЎФА ҳакамларнинг фаолияти, иккала жамоа футболчилари ва мураббийларнинг ҳамда томошабинларнинг хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганиб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси Фарғонада “Нефтчи” ва “Турон” учрашувидан кейин рўй берган жанжал юзасидан баёнот берди.

Аввалроқ Фарғона шаҳрида Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” (Фарғона) – “Турон” (Яйпан) учрашуви якунида ҳакамларга нисбатан қўпол ва тажовузкор муносабатда бўлиб, уларга тан жароҳати етказилгани хабар қилинган эди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича ЎФА мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилган ва Фарғонага етиб борган.

У ерда ИИВ ҳамда “Нефтчи” – “Турон” учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур учрашув якунида юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари бошланган.

“Бунда ҳакамларнинг фаолияти, иккала жамоа футболчилари ва мураббийларнинг ҳамда томошабинларнинг хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда”, - дейилган хабарда.

Хабарда яқин вақт ичида суриштирув ишлари якунига кўра қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги футболда рўй берган жанжалдан сўнг олти кишига қарши жиноят иши очилиб, улар ушланган эди. Бундан ташқари оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда иштирок этган 5 нафар шахсларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аниқланган. Улар маъмурий тартибда ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

195
Теглар:
ЎФА, тартибсизлик, футбол, Фарғона
Преступник за решеткой

Ёшларни Суриядаги террорчилар сафига қўшиш учун жўнатиб келаётган шахс қўлга олинди

191
(Янгиланган 11:02 02.12.2020)
24 ёшли Самарқанд вилоятида туғилган О.Ҳошимов Мисрда ўқиши давомида халқаро террорчилик ташкилоти раҳнамоларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон ёшларини Суриядаги террорчилар сафига қўшиш учун жўнатиб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мамлакат фуқароларини ёллаб, Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти сафига жўнатиш билан шуғулланиб келган шахснинг фаолиятига чек қўйилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, 1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган О.Ҳошимов 2019 йилда Мисрда ўқиши давомида халқаро террорчилик ташкилоти раҳнамоларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган. У ерга мамлакатдан диний таълим олиш мақсадида борган ёшлар орасида ўзининг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган.

Бундан ташқари, Сурия давлати ҳудудида фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* халқаро террорчилик ташкилотининг сафига қўшилишга даъват қилиб, уларни юбориш билан шуғулланиб келган.

Ушланган шахснинг уяли телефон аппарати хотирасида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб,  тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* халқаро террорчилик ташкилоти фаолияти мамлакат ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Вазирлик фуқаролар, айниқса ёшларни огоҳлантирган ва ижтимоий тармоқлардаги шубҳали сайтларда тарқатилаётган бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмаслик ҳамда интернет тармоғида нохолис, текширилмаган ва асоссиз материалларни тарқатиш билан шуғулланмасликни сўраган.

191
Теглар:
“Тавҳид ва жиҳод катибаси”, Сурия, террорчилар, Ўзбекистон
Кпп на границе

Ўзбекистон ҚР яхлитлигини бузмаган Ҳукумат Дейрес қишлоғи атрофидаги ҳолат ҳақида

43
(Янгиланган 12:42 04.12.2020)
Ҳукумат ҳузуридаги котибиятнинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони Қирғизистон ҳудудининг яхлитлигини бузмасдан иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ҳукуматнинг чегара олди масалалари бўйича махсус вакили котибияти Жалолобод вилоятининг Дейрес қишлоғи яқинидаги вазият бўйича тушунтириш берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

 

Ҳукумат 2017 йилда ушбу участка делимитация жараёнидан ўтганини тушунтирган.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

"Шу нуқтаи назардан, ушбу соҳада муҳандислик ишлари Қирғизистонга тегишли бўлган ҳудуднинг яхлитлигини бузиш эмас", - деди котибият.

Ўзбекистон томонидан режалаштирилган муҳандислик ишлари, келишувга биноан, қўшни мамлакат ҳудудида 10 метрдан 30 метргача амалга оширилади, дея тушунтирди Вазирлар Маҳкамаси.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимият маҳаллий аҳолига вазиятни тушунтирган. Қишлоқда вазият барқарор, дея қўшимча қилинади ҳукумат хабарида.

43