Доллары США

Гулнора Каримова назоратидаги гуруҳ ўзгаларнинг мулк ва маблағларини эгаллаб олган

3217
(Янгиланган 12:27 28.07.2017)
Гулнора Каримованинг назорати остида ва кўмагида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари фуқаролар ва тадбиркорларнинг маблағлари, улушлари, мулкий объектларини товламачилик йўли билан эгаллаб олишган

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Гулнора Каримова устидан очилган жиноят ишлари бўйича хабарига кўра, Г.Каримованинг назорати остида ва кўмагида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қатор товламачилик жиноятларини содир этишган.

Хусусан, улар Г.Гаибназаровнинг "Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ ва "Ангрен-цемент" МЧЖдаги 4,1 млрд. сўмлик акциялари, 4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари, 17,3 млрд. сўмлик 2 та квартираси, 4 уй-жойи (ҳовли) ва 8 та автомашинаси, Ш.Ахмедовнинг "KOLORPAK" ва "NASHRIYOT UYI TASVIR" МЧЖдаги 1,9 млрд. сўмлик улуши ва бошқаларни товламачилик йўли билан эгаллашган.

Шунингдек, турли корхоналардаги давлатга тегишли акциялар ва улушларни сотиб олиш, мулкий объектларни хусусийлаштириш ва маҳсулотларни паст нархларда сотишда 344,6 млрд. сўмлик давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан ("Ўздунробита" ҚКдаги 131,9 млрд. сўмлик (49%), "Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan LTD" МЧЖ шаклидаги ҚКдаги 14,6 млрд. сўмлик (67,1%), "Rubicon Wireless Communication" МЧЖ шаклидаги ҚКдаги 9,6 млрд. сўмлик (30%) давлат улуши, 20,4 млрд. сўмлик 50 та кўчмас мулк объектлари ва бошқалар) талон-торож қилишган.

3217
Мавзу:
Гулнора Каримова иши (22)
Символы закона и правосудия

Жарқўрғонда судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши сенаторлик назоратига олинди

20
Сенаторлар Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши ҳолатини ўрганди. Мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сенатнинг Сурхондарё вилоятига бириктирилган сенатори Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги қарорида ҳаракатланиш учун махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган хизмат автотранспорт воситалари рўйхати баён этилган. Ушбу рўйхатга суд тизими ҳам киритилган.

Бироқ жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган хизмат машинасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган хизмат машинасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида, туман марказига кираверишда блокпостда тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.

Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган. Уларга қўполлик қилиб, автомашина калитини олиб қўйиб, суд ходимини вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қўйган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича суд ходимларига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганаётгани ва назоратга олгани хабар қилинган эди.

20
Наручники

Самарқандда гиёҳванд моддасини сотган шахс ушланди: терговда унда COVID-19 аниқланди

65
(Янгиланган 14:24 14.07.2020)
Дастлабки тергов жараёнида жиноятчи коронавирус билан хасталанганлиги аниқланган. Шу боис зудлик билан унга нисбатан қўлланилган қамоқ муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чорасига алмаштирилган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Самарқандда гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда қўлга олинган шахс короновирусга чалинганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

38 ёшли У.Д.  10 июль куни 0,59 грамм гашишни 500 минг сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланган. Тадбирда ишлатилган 250 минг сўм холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича У.Д.га тегишли модда билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аммо дастлабки тергов жараёнида У.Д. коронавирус билан хасталанганлиги аниқланган. Шу боис зудлик билан унга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чорасига алмаштирилган.

Ҳозир У.Д. карантинга олинган.

65

Гутерриш Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

4
БМТ бош котиби Арманистон-Озарбайжон чегарасида отишмалар, шу жумладан, оғир қуролдан фойдаланганлик ҳақида хабарлардан қаттиқ хавотирда.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва вазиятни барқарорлаштиришга чақирмоқда. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди

“Бош котиб ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақиради ҳамда барча иштирок этувчи томонлардан вазиятни юмшатишга оид чоралар кўришни илтимос қилади”, - дейилади Дюжаррик баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, бош котиб, шунингдек, уларни фитнали саволлардан ўзини тийиб туришга чақирган.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, бош котиб Арманистон-Озарбайжон чегарасида отишмалар, шу жумладан, оғир қуролдан фойдаланганлик ҳақида хабарлардан қаттиқ хавотирда.

Шунингдек, у, Гутерриш бугун ЕХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраислари томонидан берилган баёнотни эътиборга олганини таъкидлади. Дюжаррикнинг сўзларига кўра, БМТ бош котиби ҳамраисларнинг ушбу хавфли вазиятни ҳал қилиш ва узоқ вақтдан бери давом этаётган Тоғли Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

Якшанба куни Озарбайжон ва Арманистон чегарасида –Грузия ва мос равишда Тавуш вилояти билан чегарадош Товуз туманида - тан олинмаган, вазияти тинч турган Тоғли Қорабоғдан бир неча юз километр нарида ҳарбий тўқнашувлар рўй берди. Отишма жойида Мовсес қишлоғи яқинида ҳарбий постлар жойлашган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ўз позицияларини Арманистон ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳарбийлари артиллерия ёрдамида арман таянч пунктини эгаллаб олишга ҳаракат қилганликларини маълум қилди. Боку маълумотига кўра, тўрт нафар озарбайжон аскари ҳалок бўлган. Арман томонининг таъкидлашича, икки полициячи ва уч ҳарбий яраланган ва бир неча ҳарбий ҳалок бўлган. Отишма душанба куни давом этди, хусусан, Ереван, Боку Арманистон ҳудудини 15-20 минут оралиқ билан ўққа тутаётганини маълум қилди. Озарбайжон ва Арманистон ўққа тутиш айбини бир-бирларига ағдармоқда. Россия ТИВ Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятдан хавотирдалигини ва вазиятни барқарорлаштиришда томонларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

4