АҚШда олий жазога ҳукм қилинган шахс янги препарат ёрдамида қатл этилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишШприц
Шприц - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марк Асей 1987 йилда ирқчилик характерига эга шарт-шароитда афроамерикаликни ўлдиргани учун олий жазога ҳукм қилинган эди

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Флорида ҳукумати ирқчилик туфайли қотиллик содир этган эркакни қатл қилди. Бу учун шу мақсадларда қўлланилмаган препаратдан фойдаланилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Хитой полициячилари ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбус билан - Sputnik Ўзбекистон
Хитойда 21 йил олдин қатл қилинган эркак айбсиз деб топилди
Ассошиэйтед Пресс агентлигининг хабар қилишича, 53 яшар Марк Асэй Флоридада ирқчилик билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун қатл этилган биринчи маҳбус бўлди.

Марк Асей 1987 йилда ирқчилик характерига эга шарт-шароитда афроамерикаликни ўлдиргани учун олий жазога ҳукм қилинган эди.

Хабарда айтилишича шу пайтгача ўлим инъекцияси сифатида хизмат қилиб келган мидазолам ўрнини этомидат эгаллаган.

"Мидазоламни харид қилишда муаммолар пайдо бўла бошлади, сабаби аксарият фармацефтик компаниялар қатлни амалга ошириш учун зарур бўлган моддаларни етказиб беришдан бош тортишмоқда", — дея изоҳ берилади хабарда.

Этомидатдан фойдаланиш Флорида Олий суди томонидан тасдиқланган бўлсада, қатор кузатувчилар ҳукумат танловини қаттиқ танқид остига олишди. Улар ушбу препарат янги функцияларни бажариши учун синовлардан ўтказилмаганлигини таъкидлашган.

Янгиликлар лентаси
0