Қозоғистонда ўзбекистонликлар минган автобус ёниб кетди – 52 киши қурбон бўлди

© AP Photo / Leo CorreaГорящий автобус
Горящий автобус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобусда умумий ҳисобда 57 киши бўлган, фақат 5 киши ёнғиндан қочишга улгурган.

ШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида автобус ёниб кетди, деб хабар қилмоқда Sputnik Казахстан нашри Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар бўйича вакли Руслан Иманкулов хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, 18 январ соат 10:30 да Ақтобе вилоятининг Иргиз туманида “Самара – Шымкент” йўлининг 1068 километрида,  Калыбай посёлкасидан 10км масофада автобус ёниб кетган.

“Автобус салонида 55 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. Уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда. Ёнғиндан қутулиб қолган 5 нафар йўловчига Қозоғистон ФВВсининг тиббий-қутқарув бўлими томонидан ёрдам кўрсатилмоқда. Қолган 52 киши фожеа жойида қурбон бўлган”, — дейилган Иманкулов хабарида.

Ақтобе вилояти ФВВ Департаментида тезкор штаб фаолият кўрсатмоқда. Психиологик ёрдам хизмати ишлаб турибди. Алоқа учун телефонлар:  +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.

Сўнгги дамда олинган маълумот: Қозоғистон ИИВ вакили Sputnik мухбирига телефон орқали қурбон бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлигини тасдиқлади.

Ижтимоий тармоқларда дастлабки фожеа жойида олинган дастлабки видео пайдо бўлди.

Янгиликлар лентаси
0