СБУ задержала джихадиста-вербовщика из Узбекистана

Украинада ўзбекистонлик жиҳодчи қўлга олинди

929
(Янгиланган 19:08 21.01.2018)
Қўлга олинган фуқаро радикал ислом ғояларини тарғиб қилиш ва экстремистлар ёллаш билан шуғулланган.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Украина хавфсизлик хизмати экстремистик ташкилот аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар қилмоқда муассаса ахборот хизмати.

“Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Интерпол ва Европол хабари асосида, Одесса вилоятида ўта оғир жиноятлар содир этгани учун халқаро қидирувга берилган, Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди”, — дейилган хабарда.

 

Муассаса хабарига кўра, қўлга олинган шахс, “Жиҳодчилар” ҳамда “Жамаат” каби экстремистик гуруҳлари фаолиятида иштирок этган ва гуруҳи таркибида бўлган.

УХХга асосан, хусусан у радикал ислом ғояларини тарғиб қилиш ва экстремистлар ёллаш билан янги экстремистлар ёллаш билан шуғулланган.

Махсус хизмат хабарига кўра, қўлган олинган шахс Украинада ҳам худду шу фаолиятини давом эттиришни ният қилган экан. Айни дамда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

СБУ задержала вербовщика
СБУ задержала вербовщика

 

 

929
В чемодане был обнаружен труп

“Чемодан ичида мурда”: 2 киши қўлга олинди

464
(Янгиланган 17:59 12.08.2020)
Ўтган ҳафтада Қибрай туманида саёхат чемоданида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. 2020 йил 08 август куни Қибрай туманида саёхат чемоданида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

464

Янгийўлда бедарак йўқолган 1,5 яшар боланинг жасади каналдан топилди

225
(Янгиланган 22:21 12.08.2020)
Икки ёшлар атрофида бўлган болакай мурдасини бошқа бир болакай "Жун ариқ" каналида сув ичида кўрган. Сузишни билмагани учун танани ариқдан чиқара олмаган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент вилоятида уч кун олдин бедарак йўқолган 1,5 яшар боланинг мурдаси каналдан топилди. Бу ҳақда Янгийўл туман прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Янгийўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига 9 август куни йил тумандаги Қўштепа МФЙ, Ўзбекистон кўчаси яшовчи фуқаро 16.10.2018 йилда туғилган набираси У.Р. уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Терговга қадар текширув давомида вояга етмаган О.Х. Янгийўл шаҳар, Файзобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жўн ариқ” каналида ёши тахминан 1,5-2 ёш бўлган бола танаси сувда кўринганлиги, сувда сузишни билмаганлиги сабабли, бола мурдасини сувдан олиб чиқа олмаганлигини айтган.

Шу билан бирга, туман прокуратураси, туман ИИБ ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда “Жўн ариқ” канали суви
3 соатга тўхтатиб қўйилиб, сувда бола мурдасини қидириш ишлари ташкиллаштирилган.

12 август куни “Жўн ариқ” каналидан У.Р.нинг мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

225

Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар ишга тушади

123
(Янгиланган 00:09 13.08.2020)
Масжидларда вақтинча жума намози адо этилмайди, диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан Ўзбекистондаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини қайта давом эттиради. Диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати расмий баёнотида диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилиши айтилган.

Қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади:

- масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион "тўшак"лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

- масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

- ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

123
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси