Ан-148 фожеаси – айни дамда нималар маълум бўлди

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишКрушение пассажирского самолета в Московской области
Крушение пассажирского самолета в Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Саратовские авиалинии” компаниясига қарашли бўлган самолёт бортида 71 киши бўлган ва дастлабки маълумотларга кўра уларнинг барчаси қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Бугун маҳаллий вақт билан соат 15:00 атрофида Домодедово аэропортидан учиб чиққан Ан-148 самолёти Москва вилояти ҳудудида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

“Саратовские авиалинии” компаниясига қарашли бўлган самолёт бортида 71 киши бўлган ва дастлабки маълумотларга кўра уларнинг барчаси қурбон бўлган.

Айни дамда самолёт ҳалокатга учраган ҳудудга қидирув-қутқарув отрядлари операцияси олиб борилмоқда.

“Самолёт бўлаклари 1 км квадрат ҳудудга сочилиб кетган. Фожеа жойида қутқарувчилар кўп миқдорда самолёт бўлаклари ва одам жасадларни топишган. Топилмалар орасида самолёт қора қутиларининг биттаси ҳам бор”, — дейилган хабарда.

Россия ФВВ раҳбари Владимир Пучков айтишига қараганда қидирув операцияси туну-кун олиб борилади. Унда учувчисиз аппаратлардан ҳам фойдаланилади. ФВВ ушбу фожеа юзасидан “қайноқ линия” очган — 8 800 775 17 17.

Самолет Ан-148 - Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокатга учради

Россия Тергов қўмитаси “Саратовские авиалинии” компаниясига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 263 банди, 3 бўлимига биноан (кўп сонли қурбонларга олиб келган эксплуатация қоидаларини бузиш) жиноий иш қўзғаган. Тергов гуруҳи фожеа жойида ҳам ишламоқда.

Россия транспорт назорати қўмитаси “Саратовские авиалинии” компаниясини навбатдан ташқари текширувдан ўтказмоқда.

Фожеа сабаблари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. Самолёт нисбатан янги бўлган. Эксплуатацияга киритилганига 8 йилдан кам вақт бўлган. Самолёт тажрибали учувчи — Валерий Губанов бошқарувида бўлган. Унинг тажрибаси – 5 минг учиш соатидан иборат.

“Саратовские авиалинии” компаниясида шундай самолётлардан 5та бўлган.

Домодедова аэропортида қутқарувчилар оператив штаби ташкил қилинган.

Яна бир оператив штаб Орск шаҳри аэропортида ташкил этилган. У ерда қурбон бўлган йўловчиларнинг яқинлари билан психиолог ва шифокорлар ишламоқда.

Янгиликлар лентаси
0