Озарбайжонда Эронга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

© Пресс-служба ГМС АР Пограничники не пустили гражданок Узбекистана в Иран
Пограничники не пустили гражданок Узбекистана в Иран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
17 февраль куни Фузулий тумани Керимбейли қишлоғида жойлашган чегара заставаси хизмат участкасида Эрон томонга йўналган излар аниқланган

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Беш нафар ўзбекистонлик аёл Эронга ўтиш учун Озарбайжон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтаётганида Озарбайжон давлат чегара хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон хабар қилди.

Ограждения на границе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-афғон чегарасида икки нафар нолегал қўлга олинди

Хабарда айтилишича, 17 февраль куни Фузулий тумани Керимбейли қишлоғида жойлашган чегара заставаси хизмат участкасида Эрон томонга йўналган излар аниқланган. Тезкор чоралар натижасида чегара бузувчилар қўлга олинди – улар тўрт нафар ўзбекистонлик аёл ва уларни Эронга ўтказмоқчи бўлган озарбайжонлик эркак бўлиб чиқди.

Ўша куни Ярдимли туманидаги Деман қишлоғи ҳудудида Эронга ноқонуний тарзда ўтишга уринган икки нафар аёл — Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ушланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0