ЧП в Стокгольме, где грузовик въехал в толпу людей

Оқилов Стокгольмдаги терактни ИД амири буйруғи билан амалга оширганини айтди

715
2017 йил 7 апрель куни Стокгольмнинг Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси ҳайдовчиси одамларни босиб кетган, 5 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳат олганди

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Стокгольм марказида юк машинасида бир неча кишининг умрига зомин бўлган Раҳмат Оқилов "Ислом давлати" террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаганини билдирди.

expressen.seнинг маълум қилишича, Швеция пойтахти округ судида сешанба куни бўлиб ўтган тингловда у "2017 йил апрель ойи бошида амиридан бутун Европа, АҚШ ва Россия бўйлаб терактлар содир этиш чақириғи олингани ва унга бўйсунганини" билдирди. Унинг сўзларига кўра, кўприклар, бинолар — "ИД душманларига тегишли барча нарса" теракт нишони бўлган.

Оқилов "Швециянинг халифаликка қарши урушни бас қилишини, аскарларини жанговар ҳаракатлар майдонига жўнатишни, халифаликка қарши кураш учун катта пул ажратишни тўхтатишини хоҳлаганини" билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 7 апрель куни Стокгольмнинг марказий кўчаларидан бири бўлган Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси ҳайдовчиси одамларни босиб кетган. У 550 метр юриб ўтиб, Ahlens савдо маркази биносига урилган. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди.

39 ёшли Раҳмат Оқилов ушбу жиноятни амалга оширишда айбланмоқда.

715
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

689
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

689
Девушка сидит с телефоном

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилишди

621
20 ёшли фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган ва ундан 300 доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.

19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

621
Медицинский работник производит экспресс-анализ крови

Қайси қон гуруҳи COVIDга кўпроқ чалиниши маълум бўлди - вирусолог

19
(Янгиланган 16:54 26.10.2020)
Жамланган статистик маълумотларга кўра коронавирус билан касалланганлар орасида энг кўп учрайдигани - II гуруҳ ва энг кам учрайдигани бу - I гуруҳ.

ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Қайси қон гуруҳига мансуб кишилар COVIDга чалиниши аниқланди, деди Sputnik мухбирига тиббиёт фанлари доктори, шифокор- вирусолог, профессор Анатолий Альтштейн.

“Дарҳақиқат иккинчи қон гуруҳи – юқори рискли гуруҳ ҳисобланади: касалликка чалинганларнинг катта қисми – иккинчи қон гуруҳига мансуб кишилардир”, - деди профессор.  

Ўтказилган статистик изланишларга кўра, зараланганлар энг кам учрайдиган қон гуруҳи, бу - биринчи гуруҳ.

Шифокор айтишига кўра, ушбу статистик маълумотлар фақат коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ва қон гуруҳларининг бошқа хусусиятларини акс эттирмайди.

Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи ва иккинчи қон гуруҳлари энг кенг тарқалган қон гурҳлари ҳисобланади 35% ва 45 %,  учинчи гуруҳ – 15 %, 4 гуруҳ – 5%.

Шифокор- вирусолог Анатолий Альтштейн билан тўлиқ суҳбатни қуйида тинглаш мумкин.

Пациенты с какой группой крови чаще всего заболевают COVID — ответ вирусолога

19