Преступник за решеткой

Фарғона вилоятида акаси калтаклаган қиз вафот этди

711
Айни вақтда жиноятда гумонланувчи қўлга олинган

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Фарғона вилоятида акаси калтаклаган қиз вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, 8 апрель куни соат 01.30 ларда Фарғона вилоятининг Фурқат туманида 1994 йилда туғилган С.Мамажонова уйида соғлиғи ёмонлашиб, тўсатдан вафот этган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида С.Мамажоновани акаси, 1986 йилда туғилган И.Мамажонов оилавий жанжал сабабли калтаклагани аниқланган.

Ака ўз синглисини юзи ва баданининг турли жойларига қўли ва камари билан урган. Натижада қизнинг буйраги шикастланиб ёрилган ва ички қон кетиши туфайли соғлиғи ёмонлашиб вафот этган.

И.Мамажонов ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

711