Қашқадарёда кучли сел келиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

© пресс-служба МЧС КРСелевой поток
Селевой поток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фожиа Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида кучли сел келиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

"Жорий йил 16 май куни Қашқадарё вилояти ФВВ бошқармасидан олинган маълумотларга асосан, шу куни соат 6-30 да Чироқчи тумани, "Мирзатўқ" МФЙ ва "Сариққамиш" қишлоғида кучли ёмғир натижасида сел оқими юзага келган. Фавқулодда вазият натижасида 5 нафар киши ҳалок бўлди", — дейилган хабарда.

Бундан аввал ФВВ томонидан 12-17 май кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирилганди.

Янгиликлар лентаси
0