Хакеры из Fancy Bears

Ўзбекистонда пластик карталардан пул ўғирлаган кибертовламачилар қўлга олинди

226
Ўзбекистонда вирусли мобил иловалар ва ижтимоий тармоқлар ёрдамида пластик карталардан пул ўғирлаган кибертовламачилар қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ягона процессинг маркази мутахассислари пластик карталардан пул ўмараётган кибертовламачиларни қўлга олди. Улар вирусли мобил иловалар ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишган, - деб хабар қилмоқда uzcard.uz саҳифаси.  

“Биз яқинда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали фуқароларнинг пластик карталардан маблағлар ўғирлангани ҳақида хабар берган эдик. Бир неча жабрланувчилар мурожаатидан кейин товламачилар қўлга олинди”, - дейилган хабарда.

Ўғирликлар қандай амалга оширилган?

Сирдарё вилоятида яшовчи Ўзбекистон фуқароси вирусли илова ёзади ва уни Google Playга жойлаштиради. Уни юклаб олган фойдаланувчиларга эса, агар улар 10 000 сўм тўламаса телефони блокировка бўлиши ҳақида хабар олишади. Тўлов амалга оширилганидан кейин эса карта эгаси номаълум рақамдан смс олган.

Ушбу кетма-кетликнинг ўзи киберўғрилар жабрланувчининг телефони ва телеграм аккаунтига кириб олиши учун кифоя бўлган.

“Шу йўл орқали жиноятчилар  Telegram ижтимоий тармоғидаги Click-бот орқали картадаги пулларни ишлатган. Бироқ, жиноятчиларнинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари тезкор равишда аниқланиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди”, - дейилган хабарда.

Click-бот орқали амалга оширилган ўғирлик банк карталаридан содир этилган ўғриликларнинг бир туридир. Айнан шу сабабдан турли хайрия акциялари ўтказганда жуда эҳтиёт бўлиш керак.

Шу ўринда, Oson мобил иловаси билан боғлиқ ҳодисага ҳам мисол тариқасида эътиборингизни қаратмоқчимиз. Ижтимоий тармоқлардан бирида бемор боланинг даволанишига қаратилган ҳайрия акцияси ташкиллаштирилган эди. Эълонда даволаниш учун пул ўтказилиши мумкин бўлган пластик картанинг реквизитлари келтирилган эди.

Жиноятчи эълонда кўрсатилган пластик картага тегишли маълумотни Оson мобил иловасига киритиб,  карта эгаси билан  қўнғироқ орқали боғланади ва пул ўтказилганлигига тегишли тасдиқловчи кодни овоза қилишини сўрайди. Маҳфий кодга эгалик қилган қаллоб, эълонда келтирилган пластик картани осонликча мобил иловага боғлаб туриб, ундаги маблағларни бошқарган. Ўтказилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида жиноятчилар аниқланиб, қўлга олинди.

Ягона процессинг маркази огоҳлантиради

“Яна бир бор расмий равишда билдириб ўтамиз, марказимизда пластик карталар билан боғлиқ кибержиноятарни қисқа вақт ичида аниқлаши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот органлариларидан тегишли сўровнома келиб тушганида, ЯУПМ ходимлари автоматлаштирилган дастур ёрдамида жиноятчини тезкор равишда аниқлаш имконига эга”, - дейилган хабарда.   

Шунингдек, Ягона процессинг маркази ходимлари пластик карталардан фойдаланаётган барча фуқароларга яна бир бор эслатма юборди:

  • картангизни ҳавфсиз жойда сақланг;
  • PIN-кодингизни учинчи шахсларга ишонманг ва жамоат жойларда овоза қилманг;
  • пластик картангиз боғланган мобил иловага тегишли паролни ҳеч кимга айтманг;
  • ижтимоий тармоқлар орқали пластик картангизнинг суръатларини юборманг;
  • фойдаланувчини идентификациялаш учун телефон рақамга келадиган текширувчи паролларни учинчи шахсларга айтманг;
  • пластик картанинг ўзида PIN-кодингизни эслатма тариқасида ёзиб қолдирманг.  

Ўзбекистонда ушбу йилнинг апрел ойида содир бўлган яна бир киберўғирлик ҳақида эслатиб ўтамиз. “Фидо Бизнес” МЧЖнинг бош дастурчиси 11 ой давомида мижозлар карталаридан 89400 $ маблағни ўғирлагани ҳақида хабар берган эдик.

226