ДТП в Юнусабадском районе Ташкента

Тошкентда қария BMW остида қолиб ҳалок бўлди

383
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчи ва йўловчиларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирган.

ТОШКЕНТ, 13 июл – Sputnik. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида BMW ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Воқеа 11 июл куни соат тахминан 23.45 ларда туманнинг Қулоқтепа кўчаси № 49-уй олдида содир бўлди.

“Шу туманда яшовчи 38 ёшли Дониёр Н. ўзининг BMW русумли автомобилида ҳаракатланиб келаётганда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 67 ёшли Зарипбой Х.ни пайқамай қолиб, катта тезликда уриб юборган. Оқибатда оғир тан жароҳатини олган жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган”, - дейилади хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчи ва йўловчиларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирган.

383